• Калит сўзлар
  • Pedagogik jihatlari respublika ilmiy-amaliy anjumani




    Download 0.6 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet1/4
    Sana06.10.2023
    Hajmi0.6 Mb.
    #86916
      1   2   3   4
    Bog'liq
    16. конф
    Yakuniy nazorat, Jahon tarixi. II-qism , 897135, Reference-459231103895, annotatsiya, Документ Microsoft Word, 444, Reja Ma\'lumotlarni qidirish. Chiziqli qidiruv. Binar qidiruv. C, Mustaqil ish, 13-maktab Yillik reja (9), 1. Ekolgik ta\'lim va tarbiyaning tarixiy shakllanishi Ekologik t-fayllar.org, 30303, 2023 2024 ўқув йили Информатика уктиш мет йўналиши ДАК дастури, 2. Kompyuter tarmoqlari 3-kurs sirtqi SILLABUS ( )


     
    RAQAMLI TEXNOLOGIYALAR DAVRIDA TILLARNI INTENSIV OʻQITISHNING PSIXOLOGIK-
    PEDAGOGIK JIHATLARI
    RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI
     2023-yil 2-iyun 
    646
    ТАЛАБАЛАРДА ЎЗИНИ ЎЗИ РИВОЖЛАНТИРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ 
    ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ 
    Қораев Самаридин Баракаевич 
    Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти доценти 
    https://doi.org/10.5281/zenodo.7994838
     
    Аннотация. Мақолада талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантириш муаммоси,
    талаба шахсининг эркин фикрлаши уларнинг фаоллиги ва мустақилллигини
    ривожлантириш жараёнининг педагогик шартлари тўғрисида фикр юритилган.
    Калит сўзлар: ривожланиш, талаба, ижтимоий муҳит, таълим жараёни, 
    технология, объект, муассаса, узлуксизлик, кластер. 
     
    Ривожланувчи таълим, талаба шахси имкониятини риожлантириш, унда таҳлилий 
    фикрлашни, ўзининг фаолияти натижаларини прогнозлаштириш, масалаларни ечиш 
    йўллари ва методлари излаш стратегияси ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантириш 
    воситаларидан фойдаланишнинг оптимал шарт-шароитларини аниқлашга йўналтирилган 
    психологик-педагогик ва методик ишланмалар замонавийлаштирилмоқда. Талабаларнинг
    шахсини ўзини ўзи ривожлантириши олий таълим муассасалари таълим жараёнида 
    устуворлик касб этмоқда.
    Талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантириши муаммосига эътибор кучайиши 
    шахснинг эркин, ўзига хос фикрлашини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга 
    эканлигини 
    тушиниш, 
    фаоллик, 
    ташаббускорлик, 
    мустақиллик, 
    ўзини 
    ўзи 
    ривожлантиришга тайёргарлик сифатларига қўйилаётган талабларнинг юқорилиги билан 
    белгиланади.
    Талабаларнинг ўзини ўзи ривожлантиришини педагогик қўллаб-қувватлашнинг 
    натижавийлигининг бевосита кўрсаткичи шартлидир: талабанинг ўзи мезон сифатида 
    намоён бўлади, педагогик фаолият инсоннинг ривожланиши майдонида кечиккан 
    натижага эга бўлади. Шунинг учун педагогик қўллаб-қувватлаш икки хил натижага эга 
    бўлади: алоҳида олинган вазиятлар доираларида ота-она, ижтимоий муҳит таъсиридаги 
    тарбия натижаси, ўзини ўзи ривожлантиришга қатилган ўқув жараёнининг таълими 
    натижаси.
    Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув-билиш фаолияти (унинг турли 
    кўринишларида) ўзини ўзи ривожлантириш жараёнига имкон берувчи фаолиятнинг 
    асосий турлари ҳисобланади. Бунда педагогик қўллаб-қувватлаш махсус ташкил этилган 
    таълим жараёни субъектларининг ривожланиш муаммосини ечиш учун амалга оширилган 
    педагогик фаолият ва турли ҳаётий вазиятларда талабаларга энг мақбул қарорлар қабул 
    қилиш имконини берадиган шарт-шаротлар сифатида қаралади.
    Талабаларнинг нафақат ўз ақлий имкониятларини намоён этиши, маънавий 
    эҳтиёжларини қондириши, балки қадриятий-мотивацион ва фаолиятий-амалий жиҳатдан 
    ўзлигини ифодалаши ҳам долзарб ва муҳим ҳисобланади.
    Талаба шахсининг ривожланиши ҳақида сўз юрита туриб, у билан ягона таълим 
    муҳитида ривожланиб борадиган педагог позициясининг муҳим аҳамиятга эга эканини 
    алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Талаба шахсининг ривожланишини педагогик қўллаб-
    қувватлаш юзага келиши мумкин четлашишлар ва қийинчиликлардан огоҳ этишни 
    назарда тутади. Бу ерда ёрдам ва қўллаб-қувватлашдан педагогик жараёнда иштирок 



    Download 0.6 Mb.
      1   2   3   4




    Download 0.6 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Pedagogik jihatlari respublika ilmiy-amaliy anjumani

    Download 0.6 Mb.
    Pdf ko'rish