“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
79
намоён бўладиган хавотирланиш бундай вазиятларда шахснинг хавотирни ҳис қилиш мойиллиги
каби индивидуал фарқда ўз аксини топади.
Психолог З.Фрейднинг таъкидлашича, объектив хавотир тушунчаси ўз ичига ташқи дунёдаги
реал вазиятдаги хавфни қамраб олади. Хавфни идрок этиш эса эмоционал реакция ҳосил қилади.
Невротик хавотирда эса хавф-хатар манбаи ташқи дунёда эмас, балки шахснинг ўзида, унинг
ички дунёсида мажуд бўлади. Унинг уқтиришича, бу хавф-хатарнинг манбаи болаликда кечирилган
агрессия ва жинсий майллардир.
Шунингдек, хавотирланиш муаммосини рус психолог ва физиологлари асаб тизимининг
кучига боғлаб тадқиқ этганлар. И.П.Павловнинг таъкидлашича, “барқарор динамик”
стереотипларнинг бузилиши билан одамда субъектив ҳолатда
хавотирланиш сифатида
тушуниладиган, кутилмаганлик ва кўнгилсизликдан қўрқиш ҳисси пайдо бўлади.
В.Д.Небилициннинг фаразида келтирилишича, асаб тизими заиф ва шунинг билан бирга
юқори таъсирчан типли одамлар учун хавотирланиш ҳолатига мойиллик характерли бўлади.
К.Спенснинг фаразини қўллаб, шартли рефлекция ишлаб чиқариш тезлиги хавотирланиш ҳолатига
мойиллик билан ўзаро боғланади.
Л.А.Копилованинг таъкидлашича, “куч- асаб тизимининг заифлиги” ва “хавотирланиш”
ўртасида боғлиқлик мавжуд, “кучли” ва “кучсиз” созловчиларнинг иш фаолиятидаги фарқи ва
уларнинг унумдорлиги айтилмаганда, сўзсиз унумдорликни мос даражада ушлашда “кучсизлар”,
“кучли”ларга қараганда маълум даражада кўпроқ куч сарфлайдилар.
Жумладан, ота-оналардаги талабчанлик
болалардаги эмоционал бузилишлар омили сифатида
тадқиқ этилган. Тўғри, ҳар бир ота-она ўз фарзандига порлоқ келажакни, бахтли ҳаётни тилайди
ва бунинг учун қўлидан келган барча ишни қилишга ҳаракат қилади. Бироқ фарзанднинг
қобилияти, шахс хусусиятларини ҳисобга олмай катта талаблар қўйиш ҳолатлари кўплаб учрайди.
Бундай ота-оналарнинг болалари аъло баҳога ўқиши уларнинг муваффақиятли келажаги гарови
ва ўзларининг хавотирларини пасайтириш усулидир. Бундай ўқувчилар икки баробар босим остида
бўладилар.
Айниқса, лицей-гимназияда таълим олувчилар шахслараро муносабатларга
киришишга хос
қийинчиликларга эгадирлар. Улар ўқишдан ташқарида дўст, ўртоқ орттиришга вақт топа
олмайдилар, баъзилари эса ишларининг натижалари бўйича маслаҳат сўрашга, кўрсатма беришга
оид соҳаларда мулоқот қилишни билмайдилар ва қўрқадилар. Гуруҳдагилар билан доимий
рақобатда бўлганликлари учун ҳам улар билан дўстлаша олмайдилар. Тадқиқот натижаларига кўра
бундай ўқувчиларнинг хавотирланиш ва тушкунлик даражаси юқори бўлади.
Ота-оналарнинг муккамал установкалари биринчи навбатда, салбий мазмунга эга ахборотни
ажратишга мойиллиги ва болалардаги хавотирланиш ўртасида боғлиқликда намоён бўлади. Ота-
оналарнинг талаблари ва кутишларининг таҳлили шуни кўрсатадики, улар фарзандидан кўп
нарсаларни кутадилар ва катта талаблар қўядилар, уларнинг фикр мулоҳазалари
муккамал
характерга эга бўлади.
Масалан, ҳар бир ота-она фарзандлари “аълочи» бўлишини, доим «биринчи» бўлишини
хоҳлайдилар ва кутадилар. Жумладан, мураккаблаштирилган таълим дастурлари ҳам ўқувчилар
олдига катта талаблар қўяди. Мактабнинг ва ота-оналарнинг талаблари болалар томонидан
интериоризацияланади. Бу эса боланинг ўз-ўзига бўлган талабининг ошишига олиб келади. Бола
ўзини хато қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади, у ҳар қандай ўқитувчи топшириғини бажара
олмасликдан хавотирлана бошлайди. Хавотир эса ўзлаштириш кўрсаткичининг тушиб кетишига
сабаб бўлади. Бу эса ўз ўрнида унинг ўзига-ўзи берадиган баҳосининг пасайишига олиб келади.
Бундай ўқувчилардаги эмоционал бузилишларни бартараф этиш, профилактика қилиш,
нафақат уларнинг ўзига, балки уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари зиммасига ҳам катта мажбурият
юклайди. Бунда ота-оналарнинг диққатини боланинг ёшига хос хусусиятларига ва имкониятларига
қаратиш лозим бўлади. Оилалар билан ишлашда муҳими оилавий қоидаларни, меъёр ва
қадриятларни, ота-она талабчанлигини қайта ишлаб чиқиш, уларнинг болага бўлган талабларни
мақсадга мувофиқ меъёрга келтириш, муносабатларни танқидсиз яхшилашга йўналтириш керак.
Хавотирни хавотирланишдан фарқлаш зарур. Агар хавотир бу боланинг безовталанишининг
эпизодик кўриниши бўлса, хавотирланиш мустаҳкам ҳолат ҳисобланади. Масалан, болада байрамда
чиқиш қилишдан олдин ёки синф тахтаси олдида жавоб беришда безовталаниш ҳоллари
кузатилади. Бироқ бу безовталик ҳар доим ҳам намоён бўлмайди, баъзида айни шундай вазиятда у
сокин бўлиши ҳам мумкин. Бу хавотирнинг ўзига хос кўринишидир. Агар хавотир ҳолати тез ва
турли вазиятларда (синф
тахтаси олдида жавоб беришда, нотаниш одамлар билан мулоқотда ва
ҳоказоларда) такрорланса, у ҳолда хавотирланиш ҳақида гапириш мумкин.
“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
80
Хавотирланиш қандайдир муайян вазият билан боғлиқ бўлмайди ва деярли доим намоён
бўлади. Бу ҳолат одамга фаолиятнинг ҳар қандай кўринишида хамроҳ бўлади. Қачонки одам аниқ
бир нимадандир қўрқса, биз қўрқувнинг кўриниши ҳақида гапирамиз. Масалан, қоронғиликдан,
баландликдан, нотаниш жойдаги қўрқув ва бошқалар.
К.Изард “қўрқув” ва “хавотир” атамаларининг фарқини шу тарзда тушунтиради, хавотир бу
баъзи ҳисларнинг уйғунлашуви, қўрқув эса фақат шу ҳислардан биридир. Қўрқув одамда исталган
ёшда ривожланиши мумкин, бир ёшдан уч ёшгача бўлган болаларда тунги қўрқувлар, ҳаётнинг
иккинчи йилида А.И.Захаров фикрига кўра, бир мунча кўпроқ кутилмаган товушлар, ёлғизлик,
оғриқ ( шу билан боғлиқ тиббий ходимлардан қўрқиш) дан қўрқув намоён бўлади. 3-5 ёшдаги
болалар учун ёлғизликдан, қоронғулик ва бўш жойдан қўрқув характерлидир. 5-7 ёшдаги болаларда
ўлимдан қўрқув етакчи бўлади. 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар уларни қўллайдиган ва
тушунадиган одам бўлмасликлари мумкинлигидан қўрқадилар (А.И.Захаров). Ҳар бир болага
муайян қўрқувлар хос, бироқ агар улар жуда кўп бўлса, унда боланинг феъл-атворидаги
хавотирлик кўринишлари ҳақида гапириш мумкин.
Ҳозирги вақтгача хавотирланишнинг пайдо бўлиш сабаблари юзасидан муайян нуқтаи-назар
ишлаб чиқилмаган. Аммо кўпчилик олимлар мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда
хавотирланишнинг асосий сабабларидан бири болалар ва ота-оналарнинг муносабатидаги
бузилишда деб ҳисоблайдилар.
“Мактаб ўқувчисининг ҳиссий турғунлиги” китобининг муаллифлари Б.И.Кочубей ва Е.В.
Новикова хавотирланиш болада ички низоларнинг мавжудлиги оқибатида
ривожланади деб
ҳисоблайдилар ва қуйидаги ҳолатларда ифодаланади деб кўрсатади:
1.Ота-оналар ёхуд ота-она ва мактаб (мактабгача тарбия муассасаси) томонидан тақдим
этиладиган қарама-қарши талаблар, масалан, ота-она болани ўзини ёмон ҳис қилаётгани учун
мактабга юбормайди, ўқитувчи эса журналга “икки” баҳо қўяди ва бошқа болалар иштирокида
дарс қолдиргани учун тергайди.
2.Нотинч (кўпинча юқори) талаблар. Масалан, ота-оналар болага аълочи бўлиши кераклиги
ҳақида қайта-қайта такрорлайдилар, ўғил ёки қизлари нафақат “беш” баҳо олишлари, балки
синфдаги энг яхши ўқувчи эмаслигига кўника олмайдилар.
3.Болани камситувчи ва уни тобе ҳолатга қўювчи салбий талаблар. Масалан, тарбиячи ёки
ўқитувчи болага: “Агар сен мен йўқлигимда ким ўзини ёмон тутганлигини айтиб берсанг, сенинг
бошқа болалар билан уришганингни онангга айтмайман”, дейдилар.
Мутахассисларнинг фикрича, мактабгача ва кичик мактаб ёшида ўғил болалар, 12 ёшдан
кейин эса қиз болалар анча хавотирлидирлар. Бунда қиз болалар ўзаро бошқа
одамлар билан
муносабат юзасидан ҳаяжонланадилар, ўғил болаларни эса кўпроқ даражада зўравонлик ва жазо
хавотирга солади. Ножўя ҳатти-ҳаракат содир этган қизларни ойиси ёки педагог у ҳақида ёмон
фикрга боришлари, дугоналари у билан ўйнашдан воз кечишлари ташвишга солади. Бундай
вазиятда ўғил болалар кўпроқ катталар уларни жазолашлари ёки тенгдошлари уришларидан
қўрқадилар.
Китоб муаллифлари таъкидлаганларидек, ўқув йили бошланганига олти ҳафта бўлгач
ўқувчиларда хавотирланиш даражаси кўтарилади ва улар 7-10 кунлик таътилга эҳтиёж сезадилар.
Боланинг хавотирланиши унинг атрофидаги катталар хавотирлилигининг даражасига боғлиқ.
Педагог ёки ота-онанинг юқори хавотирлилиги болага ўтади. Ҳайриҳох муносабатда бўлган
оилалардаги болалар тез-тез жанжал бўладиган оила болаларидан кўра камроқ хавотирланадилар.
Шуниси қизиқки, ота-оналар ажрашгач, оиладаги жанжаллар тугаганида ҳам боланинг
хавотирланиш даражаси пасаймайди, аксинча бирдан ошиб кетади.
Психолог Е.Ю.Брель шундай қонуниятни аниқлади: агар ота-оналар ўз ишлари, яшаш
шароитлари, моддий аҳволларидан қониқмасалар болаларнинг хавотирланиши янада ортар экан.
Эҳтимол, шунинг учун ҳам бугун хавотирланиш даражаси юқори бўлган
болалар сони узлуксиз
ошаётгандир. Оилада ота-она тарбиясининг ҳукмрон усули ҳам боланинг ички ҳотиржамлигига
ёрдам бермайди.
Шундай фикр мавжудки, ўқув фаолияти билан боғлиқ хавотирланиш мактабгача таълим
ёшидаёқ шаклланишни бошлайди. Бунга тарбиячининг фаолият услуби ва юқори даражадаги
талабчанлик ҳам кўмаклашишиши мумкин. Бундан ташқари ота-оналар кўп сонли ўқитувчиларни
ёллайдилар, болани соатлаб турли топшириқларни бажаришга мажбур қиладилар. Боланинг
чиниқмаган ва бундай жадал таълимга тайёр бўлмаган организми бардош беролмайди, гўдак касал
бўлади, ўқишга иштиёқи йўқолади, яқинлашиб келаётган ўқув мавсуми юзасидан хавотири жадал