|
“PEDAGOGS”
international research journal ISSN Pdf ko'rish
|
bet | 101/194 | Sana | 17.12.2023 | Hajmi | 5,34 Mb. | | #121843 |
Bog'liq 98-71-PB“PEDAGOGS”
international research journal ISSN:
2181-4027
_SJIF:
4.995
www.pedagoglar.uz
Volume-26, Issue-2, January - 2023
105
Республикаси фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи
бўйича ҳисобдан ўтиш асосида вақтинчалик яшашлари мумкин[4].
Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш
фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти
ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун — ўқиш
даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар
жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш
учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга
келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда
вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш
муассасаларига, санаторийларга, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа
муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг
маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш
муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган
ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан
бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар
бошқармасининг (бўлимининг) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш
бўлимига (бўлинмасига) тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.
https://aniq.uz/yangiliklar/aholini-ruyxatga-olish-nega-kerak
;
2.
https://lex.uz/docs/4766082
3.
https://lex.uz/docs/1729272
4.
https://lex.uz/docs/4672438
|
| |