Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/551
Sana15.05.2024
Hajmi15,84 Mb.
#234763
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   551
Bog'liq
Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

Key words: 
Digital economy, software tools, scientific research, electronic, information, 
information security, system, resources. 
Мамлакатимизда мавжуд махсус дастурий воситалар, умумий фойдаланувдаги 
дастурий воситалардан ташқари махсус дастурий воситалар ҳам мавжуд. Жумладан, 
илмий тадқиқотлар, лойиҳалаштириш, автоматлаш-тирилган ишлаб чиқаришни ёки 
алоҳида техник воситаларни ва технологик жараёнларни бошқариш, ташкилий, 
бошқарув ва иқтисодий вазифаларнинг ечими, товар (иш, хизмат)ларни сотиш ва 
сотиб олишни бошқариш, электрон шаклда молиявий ҳисоб-китобларни бажариш, 
Интернетни қўшган ҳолда глобал ахборот тармоғи орқали ташкилотингиз 
маълумотлар базасидан фойдаланиш, электрон ҳуқуқий-маълумотнома тизимлари, 
CRM-тизимлари, ERP-тизимлари, SCM-тизимлари, таҳририй-нашр тизимлар, 
антивирус дастурлари, ўқув дастурлари мавжуд. 
Рақамли иқтисоднинг шаклланиши муайян базага эга бўлиши керак, бу 
қуйидагича бўлиши лозим: 
рақамли инфратузилмани ва алоқа стандартларини ишлаб чиқиш; - ахборот 
хавфсизлигини таъминлаш; 
On-Line хизматларни кенгайтириш; 
фуқаролар учун тармоқ ичидаги ва On-Line коммуникацияларга бепул 
киришни яратиш; 
рақамли экотизимларда ахборот оқимлари ва билимларни бошқаришни 
такомиллаштириш. 
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва амалга оширишнинг муҳим жиҳати, 
биринчи навбатда, қуйидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган давлат 
минтақавий сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Ҳудудларда инвестицион 
жозибадорлигини ошириш ва улардаги инновацион фаолиятни ошириш, ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, минтақаларнинг 
ижтимоийиқтисодий ривожланиш соҳаси-даги ҳудудий номутаносибликни 
минималлаштириш, минтақалараро муносабат-ларни мустаҳкамлаш ҳамда инсон 
салоҳиятидан оқилона фойдаланиш лозим. Биз минтақавий ривожланиш соҳасида 
тўртта стратегик вазифани белгилашни таклиф қиламиз: Биринчидан, 
ҳудудларнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
тизими 
сифатида 
ҳудудларнинг 
рақобатдошлигини ошириш ва уларнинг ресурс салоҳиятини мустаҳкамлаш; 
Иккинчидан, инсон ресурсларини ривожлантириш; Учинчидан, минтақалараро 
ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақаларни ривожлантириш учун 
институционал шароитларни яратиш. Тўртинчидан, жараёнларни самарали 
бошқариш ва ўз вақтида тўғри қарор қабул қилиш учун онлайн режимда хўжалик 
юритувчи субъект даражасида молиявий ва иқтисодий хавфсизликни мониторинг 
қилиш учун дастурий таъминотни тақдим этиш учун бевосита мулоқот қилиш ва 
алоқа учун алоқа тизимини яратиш керак. Ушбу вазифалар давлат томонидан 
тадбиркорлик ва кичик бизнесни молиялаштиришни мақсадли йўналтиришда ўз 
вақтида жавоб бериш учун минтақавий ва давлат даражасида мунтазам равишда 
янгиланиши, қўллаб-қувватлаши, мониторингини амалга ошириши ҳамда мунтазам 
янгиланишини таклиф этади. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари даражасида 
самарали узлуксиз ишлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар интернетдан 
фойдаланишади. Шу билан бирга, "бизнесҳокимият" тизими субъектлари ўртасида 
самарали ҳамкорликни ўрнатиш модели ажралмас ва муҳимдир. 
Иқтисодий тизимни шакллантириш барқарор иқтисодий ўсиш нуқталарини 
аниқлаш, минтақанинг ривожланиш соҳалари ва йўналишларини нафақат 
замонавий шароитларда рақамли шакллантиришни эмас, балки биринчи навбатда, 
инсон ресурсларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш йўли 


188 
билан давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида иқтисодий ва инновацион 
ривожланиш сармояси шакллантирилади. Фикримизча, рақамли тизимлар учун 
технологиялар ва хизматларни ўз ичига қуйидагиларни олиши керак: 
Рақамли тизимлар ва технологиялар хизматларнинг кетма-кетлиги. 
Дастурий 
таъминотни 
фаоллаштиришга 
қаратилган 
оммавий 
ахборотлаштиришни 
ривожлантириш, 
аппаратни 
янгилаш, 
тармоқ 
технологияларини ривожлантириш, транзакцион секторнинг ўсиши ҳисобланади. 
Ушбу ёндашув бир қатор мамлакатларда ахборот индустриясининг устунлигини 
кучайтиради, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаси борган сари билимга асосланган 
ва инновацион асосида ривожланади. Шунингдек, рақамли иқтисодиётни 
ривожланиши оқибатида миллий рақамли иқтисодий хавфсизлик тизимини яратиш 
лозим. Институицонал ёндашиш нуқтаи назаридан “Миллий рақамли иқтисодий 
хавфсизлик тизими” тушунчаси мураккаб сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий, техник, 
ижтимоий-маданий тизим бўлиб, у миллий рақамли иқтисодий хавфсизликни 
таъминловчи объект ва субъектлар мажмуасидан иборат, бу рақамли иқтисодиёт 
субъектларининг миллий манфаатларини, амалдаги миллий қонунчиликни етарли 
даражада ҳимоя қилиш учун фойдаланилиши мумкин. Бу эса давлат сиёсати, миллий 
рақамли иқтисодий хавфсизлик, норасмий норма ва ижтимоий хулқ-қоидаларини 
тартибга туширувчи меъёрий-ҳуқуқий тизимни яратиш кераклигини билдиради. 

Download 15,84 Mb.
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   551




Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish