• Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-моддаси. Коммандит ширкат
  • Афзаллиги
  • Масъулияти чекланган жамият
  • Тўлиқ ширкатнинг афзалликлари




    Download 25,47 Kb.
    bet4/7
    Sana14.05.2024
    Hajmi25,47 Kb.
    #232118
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    Qurilish korxonasi bozor iqtisodiyotining sub’ekti sifatida-kompy.info

    Тўлиқ ширкатнинг афзалликлари: қўшимча кредит жалб этишнинг осонлиги; кредиторлар томонидан ишончнинг юқорилиги; иштирокчилар ўртасида ўзаро ишончнинг юқорилиги.
    Камчилиги: иштирокчилар ўз мол-мулки билан ҳам жавобгар бўлади.
    Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 60-моддаси.
    Коммандит ширкат – ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун молмулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ѐки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд ширкат ҳисобланади. Коммандит ширкатта тўлиқ ширкат каби ширкат фаолияти юзасидан бутун мол-мулки билан жавоб берадиган иштирокчилар ҳамда фақат қўшган улушига яраша жавоб берадиган иштирокчилар бўлади. Коммандит ширкат фаолиятини бошқаришда иштирок этмайди ҳамда фақат қўшган улуши доирасидагина жавоб беради. Масалан Ф коммандит ширкатда А ва Б иштирокчилар тўлиқ шериклар бўлса, В эса коммандитчи. Юқоридаги мисолдаги каби ҳолатда А ва Б лар Н олдидаги қарздорликни етмаган қисмини ўз шахсий мол-мулклари ҳисобидан қоплашса, В эса фақатгина қўшган улуши доирасида жавобгар бўлади ва унинг шахсий мол-мулкига ундирув қаратилмайди. Агар коммандитчи 100 сўм қўшган бўлса, 100 сўм йўқотади, 1000 сўм қўшган бўлса 1000 сўм холос.
    Афзаллиги: кредит жалб қилишнинг осонлиги ва кредиторларнинг ишончи юқорилиги.
    Камчилиги: тўлиқ шерикларнинг ўз шахсий молмулки билан жавоб беришлари ва коммандитчининг бошқарувда умуман иштирок этмаслиги.
    Масъулияти чекланган жамият – бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамиятдир. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Таъсисчида юридик шахснинг ушбу ташкилий ҳуқуқий шаклини танлашдан асосий сабаб жавобгарликнинг чекланганлиги (яъни иштирокчилар қўшган улушларига яраша жавоб берадилар, холос) ҳамда айнан ушбу ташкилий-ҳуқуқий шакл кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланишига мўлжалланганлигидир.

    Download 25,47 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 25,47 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тўлиқ ширкатнинг афзалликлари

    Download 25,47 Kb.