|
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
|
bet | 2/4 | Sana | 21.02.2024 | Hajmi | 0,67 Mb. | | #160373 |
Bog'liq 18 мавзу Bitum va qatron bog‘lovchilar va ular asosidagi materiallar «QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
10.2. Оrganik bog’lovchilar.
5
Хоссалари, кимёвий таркиби ва ишлаб чиқариш технологиясига кўра органик боғловчи моддаларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
– табиий, нефтли, сланец битум боғловчилари; улар нафтен, ароматик ва метан қаторли углеводородлардан ташкил топган бўлиб, кислород, олтингугурт ва азотли моддаларнинг бирикишидан ҳосил бўлган;
– тошкўмир, торф, ёғоч қатронли боғловчилар; асосан, ароматик углеводородлардан ташкил топган;
Хом ашёнинг хилига қўра битум ва қатронлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: асфальтли тоғ жинслари (асфальтли оҳактош, қумтош, қумлар ва бошқалар) таркибидаги табиий битум, нефт ва уларнинг смола қисмларини қайта ишлаб олинадиган нефт битумлари; ёнувчан битумли сланецларни ҳайдашдан (таркибий қисмларга ажратиш) ҳосил бўлган моддани қайта ишлаб олинадиган сланец битумлари; тошкўмирни қуруқ ҳолда ҳайдаб олинадиган тошкўмир қатрони; торфни қуруқ ҳолда ҳайдаб олинадиган торф қатрони ва ёғочни қуруқ ҳолда ҳайдаб олинадиган ёғоч қатрони.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
10.2. Оrganik bog’lovchilar.
6
Қатрон. Тошкўмир, ёғоч ва торфни қайта ишлаб органик боғловчи ашё – қатрон олинади. Тошкўмир қатрони асосида олинадиган бетондаги тўлдиргич доналари юзасида парда ҳосил бўлади. Ундаги ёғнинг бир қисми буғланади, смолалар эса полимеризацияланиб конденсацияланади. Иссиқлик таъсирида бўлаётган бу жараёнда қатрон битум сингари қайишқоқ, ёпишқоқхоссага эга бўлади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
10.3. Bitumning asosiy xossalari.
7
Органик боғловчиларни асосий хоссаларига ва таркибига кўра қуйидаги синфларга бўлиш мумкин:
– қаттиқ битум ва қатронлар 20–25°С ҳароратда қуюқ, 120– 180°С да эса суюқ ҳолатга айланади;
– қайишқоқ битум ва қатронлар юқоридаги ҳароратларда қайишқоқ ва оқувчан ҳолатга айланади;
– суюқ битум ва қатронлар 20–25°С ҳароратда тўкилувчан, таркибида эса учувчан сийрак молекулали углеводородлар мавжуд бўлиб, уни 15–120°С ҳароратда ишлатиш мумкин. Учувчан углеводороднинг буғланиб кетиши ҳисобига вақт ўтиши билан қуюқ битум ва қатрон хоссаларига эга бўлади.
|
| |