Radioto‘lqinlar. Masofaga ma’lumot uzatish tushunchasi – soat. Radiotoʻlqinlar, turlari, ishlash printsipi Radiotoʻlqinlar




Download 1,3 Mb.
bet5/8
Sana14.08.2024
Hajmi1,3 Mb.
#269491
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мавзулар 1452

Протоколларнинг асосий турлари Тармоқ протоколларини канал протоколлари мисолида икки асосий гуруҳга бўлиш мумкин. Уларнинг биринчиси байтга мўлжалланган бўлса, иккинчиси битга мўлжалланган протоколлар бўлади. Байтга мўлжалланган протокол маълумотларни информацион канал бўйича байтлар кетма-кетлиги кўринишида узатишни амалга ошириб беради. Информацион байтлардан ташқари, каналга бошқарувчи ва хизматчи байтлар хам узатилади. Бундай турдаги протокол компьютерлар учун жуда қулай, чунки у маълумотларни иккилик саноқ тизими байтлари кўринишида ишлашга мўлжалланган. Лекин коммуникация каналлари учун байтга мўлжалланган протоколлар унчалик қулай эмас, чунки ушбу протоколлар каналларнинг маълумот узатиш тезлигини анча камайтиради. Шунинг учун хам бундай холатдан қутулиш учун битга мўлжалланган протоколлардан фойдаланилади. Байтга мўлжалланган протоколларнинг энг таниқлиси ва кенг тарқалганиIBMфирмасининг иккилик саноқ тизими асосидаги синхрон алоқа протоколи BSC (Binary Synchronous Communication) хисобланади. Протокол бошқарувчи ва информацион кадрларни узатишни таъминлаб беради. Бошқарувчи кадрларда бошқариш ва ёрдамчи символлар жўнатилса, информацион кадрларда маълумотлар (алоҳида пакетлар ва пакетлар кетма- кетлиги) жўнатилади. Ушбу протокол иши уч фазада амалга ошади: уланишни амалга ошириш, маълумот узатиш сеансини таъминлаш ва уланишни тугатиш. Протокол хар бир узатилган кадр учун унинг қабул қилиниш натижалари ҳақида электрон квитанция жўнатишни талаб қилади. Агарда кадрлар хато жўнатилган бўлса, улар қайтадан жўнатилади. Қайта жўнатилишлар сони протоколорқали аниқлаб қўйилган бўлади. Кейинги кадрни жўнатиш олдинги кадрга ижобий квитанция олингандан сўнггина амалга оширилади. Бу эса ўз навбатида протоколнинг тезкорлигини анча камайтиради. Битга мўлжалланган протокол маълумотларни байтларга ажратилмаган битлар кўринишида узатишга мўлжалланган бўлиб, унда маълумот кадрларини бўлиб туриш учун махсус кетма-кетликлар –флаглар ишлатилади. Кадрнинг бошида очувчи ва кадр охирида ёпувчи кадрлар қўйилади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, битга мўлжалланган протокол коммуникацион муҳит нуқтаи-назаридан жуда қулайдир, чунки алоқа канали битлар кетма-кетлигини узатишга мўлжаллангандир. Лекин бу компьютер учун унчалик қулай эмас, чунки компьютер ушбу холда битлар кетма- кетлигини қайта ишлаш учун уларни байтларга ажратиб олиши керак бўлади. Компьютернинг тезлиги жуда юқори бўлгани учун бу унча кўп вақт олмайди. Шунинг учун хам битга мўлжалланган протоколлар байтга мўлжалланганган протоколларга нисбатан анча юқори тезликни таъминлаб беради. Шу туфайли бундай протоколлар замонавий компьютер тармоқларида кенг тарқалган. Бундай протоколга мисол қилибHDLC(High Level Data Link Control)– протоколини келтириш мумкин. Ушбу протокол информацион канални буйруқлар юбориладиган махсус бошқарув кадрлари орқали бошқаришни амалга оширади.Бу протоколда ижобий квитанция олмасдан туриб, учтадан бештагача кадр жўнатиш мумкин. Агарда охирги кадрга ижобий квитанция олинса, олдингилари яхши қабул қилинган деган хулоса чиқарилади хамда маълумот узатиш давом эттираверилади. Бу эса ўз навбатида маълумот узатиш тезлигини анча оширишга олиб келади.



Download 1,3 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8




Download 1,3 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Radioto‘lqinlar. Masofaga ma’lumot uzatish tushunchasi – soat. Radiotoʻlqinlar, turlari, ishlash printsipi Radiotoʻlqinlar

Download 1,3 Mb.