Редакционная коллегия




Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana29.10.2022
Hajmi0.72 Mb.
#28533
1   2   3
Bog'liq
НОЯБРЬ«ОБРАЗОВАНИЕ И НАУКА В XXI ВЕКЕ11,2021
r23r23r, UzunSonlikArifmetikaCpp, sadsd, ru (2), 073eb8327a7b63dd20e82bfaccdda248 Ehtimollar nazaryasi va matematika statistika (1), chet tili sertifikat
Название публикации: «ПАХТА МАХСУЛОТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ 
КОРХОНАЛАРИДА ЭЛЕКТР УЗАТМАЛАРИНИНГ ХИМОЯ ТИЗИМИНИ 
ТАКОМИЛАШТИРИШ» 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 
2019- йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини 
ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини 
тасдиқлаш тўғрисидааги” PF-5853 сон Фармони ижросини таъминлаш
жумладан, қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор 
тамойилларини жорий этиш, пахта ва ғалла етиштиришда ддавлат буюртмасини 
бекор қилиш, ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигини ва маҳсулот ишлаб 
чиқарувчилар манфаатдорлигини ошириш, инвестицияларни кенг жалб қилиш 
ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш ғоялари илгари сурилмоқда. [1]
Етказилган қишлоқ хўжалик махсулотларига ўз вақтида ва керакли ишлов 
беришда қайта ишлаш корхоналарини аҳамияти жуда хам каттадир. 
Корхоналардаги техника ва технологияларни модернизациялаш, бор электр 
ускуналардан унумли фойдаланиш орқали мехнат унумдорлиги ва олинаётган 
махсулот сифатини кескин ошириш мумкин. Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлашда электр энергиясидан кенг 
фойдаланилмоқда. Республикамизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта 
ишлаш корхоналарида асосан асинхрон узатмалардан кенг фойдаланилади. 
Уларни анормал режимларидан химоялаш учун турли хил воситалар мавжуд:
автомат узгичлар, эрувчан сақлагичлар, иссиқлик релелари ва бошқалар. Лекин 
бу комутацион аппаратлар узоқда, билвосита, яъни ток тақсимлаш пунктларида 


703 
(куч шкафларида) жойлашган бўлиб химоялашда бир қатор камчиликларга 
учрамоқда. 
Амалиётда 
узатмаларнинг 
подшибниклари 
шикастланиши 
ёки 
юкламанинг мейёрдан ошиши агрегатнинг шкивларида носозликлар хосил 
қилади ва натижада узатманинг чулғамлари ёниши тез-тез кузатилмоқда. Бу эса 
иқтисодий томондан жуда хам катта сарфларга олиб келмоқда. 
“Бешариқтекстил” АЖ корхонасининг малумотларига кўра, ишончли химоя 
воситалари бўлмагалиги учун, доимий ишлаш натижасида хавони тозалашда 
қўлланиладиган хаво хайдовчи шамолатгичларни 75 кВтли узатмаларининг 
чулғамлари тез-тез куйиши кузатилмоқда. Натижада хар бир узатманинг 
чулғамини қайта ўраш учун хозирги кунда ўртача 2,5-3 миллион сўм атрофида 
маблағ сарфланмоқда. Бу эса кўп ноқулайликлар туғдиради, булардан ташқари 
чулғам ўраш учун кетган вақт ичида корхонанинг ички қисмида хавонинг 
ифлосланиши кузатилади, бу эса ўз навбатида инсонлар хаёти учун хавфли.
Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида муаллифлар томонидан 
УВТЗ-1 ва УВТЗ-4А турларидаги химоя воситаларини қўллаш таклиф 
қилинмоқда. Химоя воситалари узатмаларни ишлаб чиқаришда ёки капитал 
таъмирлаш вақтида ўрнатилади. Тармоқ кучланиши номинал кучланишга 
нисбатан 70-110% ўзгаришида, қўзғалиш механизми қотиб қолганда, узатмани 
оғир шароитда ишга туширишда, бундан ташқари атроф муҳит харорати кескин 
ошиб кетишида ва совутиш тизимида носозликлар пайдо бўлишида УВТЗ 
қўлланилади. Чулғамга ўрнатилган харорат химояси воситаси харорат 
датчиклари ва бошқарув қурилмасидан иборат. Харорат датчиклари сифатида 
ярим ўтказгичли позисторлар ёки резисторлар хизмат қилади ва улар статорнинг 
ён томонларида ўрнатилади. [2] 
Амалиётда узатмага қўшимча қилиб ўрнатилган ҳарорат ҳавфсизлиги 
датчиклари ҳисобида кўпроқ мусбат ҳарорат қаршилик коеффицентли 
терморезисторлар 
қўлланилмоқда. 
Ўрнатиладиган 
ТП-33 
турдаги 
термоқаршиликлар ҳимояланаётган узатманинг изоляциясининг турига қараб 


704 
созланади. Ҳозирги вақтда ҳарорат ҳимояси ускуналарининг иккита тури ишлаб 
чиқарилмоқда УВТЗ-1 ва УВТЗ-4А. [3] 
Узатманинг статорида ўрнатилган ҳарорат датчигидан чиқаётган сигнал, 
бошқарув пултида кучайтириб, РЗC-6 туридаги реле орқали магнитли ишга 
туширгичга узатилади. 

Download 0.72 Mb.
1   2   3




Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish