• 1.Йўл инфратузилмасининг моҳияти ва асосий тушунчалари.
  • Reja: Йўл инфратузилмасининг моҳияти ва асосий тушунчалари




    Download 22,94 Kb.
    bet1/3
    Sana16.05.2024
    Hajmi22,94 Kb.
    #237990
      1   2   3
    Bog'liq
    INFRA TUZULMA


    MAVZU:AVTOMOBIL YO’LLARI INFRATUZULMASI

    REJA:
    1. Йўл инфратузилмасининг моҳияти ва асосий тушунчалари.


    2. Транспорт ва юк ташиш тизимида йўл инфратузилмасининг роли.
    3. Халқаро автомагистрал ва ягона миллий автомобиль транспорт
    тизимини яратиш.
    4. Миллий автомагистрал ёқаси ва темир йўллар бўйлаб
    инфратузилма ва сервис объектларини ташкил этиш ва
    такомиллаштириш.

    1.Йўл инфратузилмасининг моҳияти ва асосий тушунчалари.
    Йўл – транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоотюзаси.
    Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва
    идоравий автомобиль йўлларини) шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли
    яшаш жойларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек, шаҳар электр
    транспорти йўлларини олади.
    Автомагистраль – транспорт воситаларининг юқори тезлик ва хавфсиз
    ҳаракатланишини таъминловчи йўл бўлиб, 5.1 (яшил рангдаги) белги билан
    белгиланади. Автомагистралдаги барча белгилар яшил рангда бўлади.
    Асосий йирик хизмат кўрсатувчи тармоқлардан бири йўл хўжалигидир. нг
    кўп тарқаоган ва асосий тармоқ автомобмл йўллари ҳисобланади.
    Тармоқлараро характерга эга бўлган йўллар худудларда ишлаб чиқарилган
    маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш каби кенг кўламли ва салмоқли
    вазифаларни бажаришади, ички тармоқ характеридаги йўллар эса худудлар
    ичидаги барча ички муаммоларни ҳал этишда ўзига хос ўрин тутади. Худудлар ичидаги йўллар маҳсулот ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлган барчафаолиятларга хизмат қилади. Худудларда йўлларнинг жойлашиши, асосий объектларга қулай туриши, асфалтланганлик даражаси ва текислилиги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ўз таъсирини кўрсатади.
    Инфратузилманинг энг йирик тармоқларидан бири транспорт
    коммуникасия тизимлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ҳаракати жараёнини
    транспортсиз тасаввур қилиш қийин. Бу борада ишлаб чиқаришга хизмат
    кўрсатаётган транспортлар фаолияти узоқ даврни ўз ичига олади.
    Биз трaнспoрт инфрaтузилмaсини, биринчи нaвбaтдa aвтoмoбил вa тeмир
    йўллaрни ривoжлaнтиришгa aлoҳидa эътибор қaрaтмoқдaмиз. 2007-2010
    йиллaрдa умумий фoйдaлaнишдa бўлгaн aвтoмoбил йўллaрини ривoжлaнтириш
    дaстурининг aмaлгa oширилиши бугунги кундa рeспубликaмизнинг бaрчa
    минтaқaлaри ўртaсидa йил дaвoмидa ишoнчли трaнспoрт aлoқaсини
    таъминлaмoқдa.
    Жумладан, ўтган йил давомида 1108,0 млрд. сўмлик темир йўл
    транспорти хизматлари, 397,2 млрд. сўмлик автомобил йўллари қуриш ва
    реконструкциялаш ишлари, 1375,0 млрд. сўмлик алоқа хизматлари, 1786,1
    млрд. сўмлик электр энергияси таъминоти хизматлари кўрсатилди. Бунинг
    натижасида мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш
    фаолиятининг ривожи ва узлуксизлиги таъминланди
    Ишлаб чиқариш инфратузилмаси таркибида автомобил йўллари тармоғи ҳам муҳим аҳамият касб eтади. Бугунги кунда мазкур тармоқнинг умумий узунлиги 183,6 минг километрни ташкил eтиб, шундан 23,2% умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини, 36,6% хўжаликлараро қишлоқ йўлларини, 33,6% қишлоқ ва шаҳар кўчаларини, 3% корхоналарга қарашли йўлларни, 3,6% турли идораларга қарашли йўлларни ташкил eтади.

    Download 22,94 Kb.
      1   2   3




    Download 22,94 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Reja: Йўл инфратузилмасининг моҳияти ва асосий тушунчалари

    Download 22,94 Kb.