|
Транспорт ва юк ташиш тизимида йўл инфратузилмасининг роли
|
bet | 2/3 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 22,94 Kb. | | #237990 |
Bog'liq INFRA TUZULMA2. Транспорт ва юк ташиш тизимида йўл инфратузилмасининг роли.
Транспорт ва юк ташиш тизимида йўл инфратузилмаси, энг аввало, автомобиль йўллари ривожланиши корхоналарда ишлаб чиқаришдаги умумий харажатлар улушини камайтиради,бу эса,албатта,маҳсулотлар ва бутун иқтисодиёт рақобатбардошлиги ошишида муҳим омил бўлиб ҳисобланади.Шуларни инобатга олиб, республикамиз ҳукумати автомобиль йўллари сифатини янада ошириш, автотрассалар тармоғини қабул қилинган миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ уларни реконструкция қилиш, модернизациялаш ва янги автомобиль йўллари қурилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.Ҳар йили автойўл хўжалигини ривожлантириш учун давлат бюджетидан катта миқдордаги инвестициялар йўналтирилмоқда. Автойўл хўжалигини ривожлантириш учун давлат томонидан ажратилаётган йирик миқдордаги сармоялар улардан самарали фойдаланишни назарда тутади. Бу биринчи навбатда, бутун тармоқ ва унинг алоҳида кичик тизимларини ривожлантиришнинг бошқарув жиҳатлари билан боғлиқ бўлиб, машина паркини турли хилдаги замонавий ю.ори технологик жи.озлар асосида янгилаш кабилардан иборатдир.
Автойўл тармоғи ривожланиши бутун иқтисодиёт,хусусан, транспорт тармоғи ривожланишининг ички ва ташқи омилларига боғлиқдир. Ривожланишнинг ташқи омиллари жумласига глобаллашув жараёнлари, транспорт оқимларидаги ва улар хусусиятларидаги туб силжишлар билан боғлиқ ҳолатларни киритиш мумкин. Минтақавий автомобиль магистралларининг ягона транспорт тармоғига босқичма –босқич интеграциялашуви бунга асос бўлиб хизмат қилади.
Транспорт тизими ишлаб чиқариш инфратузилмаси учун юк ташишда,
ижтимоий инфратузилма учун эса йўловчи ташиш муҳим аҳамият касб этади.
Транспорт инфратузилмасини иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагилардан
иборат:
- йўл тармоғининг узунлиги;
- транспорт инфратузилмасида банд бўлганлар сони;
- йўловчи ва юк ташиш айланмаси.
Ўзбекистонда ЯИМтаркибида транспорт улуши 2003 йил 9,6 фоиздан
2010 йил 11,6 фоизга етди.
Траснспорт ифратузилмасип ривожланишида илмий техника тараққиёти
муҳим аҳамиятга эга. Натижада, транспортнинг янги турлари пайдо бўлди ва
ҳаракатланиш тезлиги ортди. Энг муҳим жиҳатлардан бири транспорт сиғимива юк ташиш имкони ортди. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси, яъни транспорт, алоқа тизими кабилариқтисодиётнинг энг муҳим секторларидан биридир. Бошқа аксарияттармоқлардан фарқли равишда, ишлаб чиқариш инфратузилмаси соҳасида давлат раҳбарларининг устунлиги яққол сезилиб туради.
Хусусан, дунёдаги кўпчилик мамлакатларда асосий темир йўллар
давлатникидир. Айрим жойлардаги хусусий темир йўллар эса иккинчи
даражали аҳамиятга eга. ЙЎловчи ташувчи шаҳар транспортининг деярли
ҳаммаси давлат қарамоғидадир. Ҳаво транспорти ҳам асосан давлатга қарашли.Хусусий сектор эса юк ташишда, ички ва денгиз кемачилигида асосий ўринни тутади.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари давлатнинг кучли назоратиостида бўлиши лозимлиги хусусида анчагина далил- исботларни келтиришмумкин. Буларнинг энг муҳимлари устида тўхталиб ўтамиз.
Давлатнинг алоҳида роли зарурлигини белгилаб берадиган ишлаб чиқариш
инфратузилмаси соҳасидаги бозорнинг ўзига хос жиҳати қуйидагилардан
иборат.
|
| |