|
Халқаро автомагистрал ва ягона миллий автомобиль транспорт тизимини яратиш
|
bet | 3/3 | Sana | 16.05.2024 | Hajmi | 22,94 Kb. | | #237990 |
Bog'liq INFRA TUZULMA3.Халқаро автомагистрал ва ягона миллий автомобиль транспорт тизимини яратиш.
Автомобиль транспорти – денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш йўлларидан узоқда жойлашган республикамиз иқтисодиёти учун стратегик
аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назарда мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов 2010 йил якунларига бағишланган Вазирлар Ма.камаси мажлисидаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек: «…Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ўзаро ишончли боғлайдиган ягона миллий автомобиль транспорт тизимини ташкил этиш лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлашга биринчи даражали аҳамият қаратилиши лозим»Ушбу таклифлар амалга оширилиши автойўл хўжалигини ривожлантириш, уни ресурслар билан қўллаб -қувватлаш, янги автомобиль йўллари тармоқларини лойиҳалаштириш ва уларни шакллантириш мониторинги, амалдаги автомагистралларни реконструкция қилиш моделини шакллантириш йўналишлари билан боғлиқ бўлиб,унинг амалга оширилиши самарали ахборот таъминоти билан қўллаб -қувватланиши лозим. Йўл қурилиши ишларини амалга оширишда янги самарали техникалардан, маркетинг йўли билан бош.ариш усулидан фойдаланиш чегаралари кенгайиши, автомагистраллар қурилиши молиявий имкониятлари кенгайиши билан бевосита боғлиқ бўлади. Улар молиялашнинг янги самарали йўналишларидан ҳамда янги йўл инфратузилмасини шакллантиришда хусусий секторнинг фаоллигидан фойдаланиш билан шартланга
4. Миллий автомагистрал ёқаси ва темир йўллар бўйлаб инфратузилма ва сервис объектларини ташкил этиш ва такомиллаштириш.
Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантиришга нафақат ички ёки ташқи юклар ташишни кенгайтириш,балки,бутун автомобиль йўли бўйлаб хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини барпо этиш орқали аҳоли бандлиги ва улар даромадларини оширишнинг яна бир манбаси сифатида қаралади. Мамлакатимиз Президенти И.Каримов ўз маърузаларида ишлаб чиқариш инфратузилмаларини,айниқса,автомобиль йўллари қуришни ривожлантириш янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим манбаси эканлигини алоҳида таъкидлаган эдилар.
Ўзбекистонда 2011-2015 йиллар давомида йўл инфратузилмасида қуйидаги объектларни қуриш ва ривожлантириш кўзда тутилган. Жумладан:
- Кемпинглар;
- Кичик меҳмонхоналар;
- Ёнилғи қуйиш ва газ тўлдирувчи шоҳобчалар;
- Техник ва тиббий ёрдам шоҳобчалари;
- Автомобилларни қисқа муддатга тўхтатиш майдонлари;
- Йўл четидаги туризм инфратузилма объектлари.
Айрим ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб янги жойлаштириладиган 271 та хизмат кўрсатиш инфратузилма
объектларида (биринчи вариант)2011 -2015 йилларда 906 та олий ва ўрта малакали мутахассислар,жами ишчилар билан 2070 киши талаб этилади.Талаб этиладиган мутахассисларнинг 12 -15 фоизи иш ташкил этувчи – бошқарувчи менежерлари бўлиб, қолганлари касбий ихтисосликка эга мутахассислар бўлиши лозим. Респбликанинг табиий-геограик жойлашуидан келиб чиқиб автомобил транспорти энг яхши ривожланган траспорт тури ҳисобланади. Жумладан, республикамизда ташиладиган юкнинг 85 фоизга яқини темир йўл орқали ташилди. Йўловчи ташишда 96 фоиздан ортиғи автомобилар орқали ташилди.Бу эса бошқа транспорт турларини етарли даражада ривожланманлигин намоён қилади.
|
| |