• Синов саволлари
  • Режа: Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг технологик схемасиниг




    Download 0,65 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet3/3
    Sana13.02.2024
    Hajmi0,65 Mb.
    #155902
    1   2   3
    Bog'liq
    19-Mavzu

    Каталитик крекинг жараёни
    Дистиллат ва қолдиқ хомашёнинг ҳар хил турларининг каталитик 
    крекинги юқори октанли бензинлар ва юқори концентрацияли пропан-
    пропилен ҳамда бутан-бутелен фракцияли газ олиш учун мўлжалланган жараён 
    420-550°С температурада ва 0,1-0,2 МПа босимда алюмосиликатли, цеолити 
    бўлган ва бошқа катализаторларда кечади. Каталитик крекингни ўрнатишнинг 
    асосий бўғини реактор - регенераторли блок ҳисобланади. Каталитик крекинг 
    қурилмаси реакторли - регенераторли блокни автоматик системасининг 
    функционал (ишлаш) схемаси 91-расма тасвирланган. Система блокнинг учта 
    энг муҳим агрегатлари - иситиш печи 1, реактор 2 ва регенератор 3 нинг ишини 
    ифодаловчи ўзгарувчи параметрларнинг автоматик барқарорлашувини кўзда 
    тутади. 
    Ростлаш системаси қуйндаги ўзгарувчи жараённинг барқарорлашишини 
    таъминловчи бир қатор ўзара боғлиқ контурлардан иборат: иситиш печида 
    хомашёни иситиш температураси, реакторда қайнаётган қатлам сатҳи, 
    реактордан чиқаётган коксланган катализатор сарфи, регенератордан чиқувчи 
    регенерацияланган катализатор сарфи, реакторда ва регенераторда қайнаётган 


    қатламнинг температураси, регенератордан чиқаётган катализаторнинг 
    коксланганлиги. Автоматик ростлаш нуқтаи назаридан қараб чиқиладиган 
    реактор ва регенератор мусбат тескари алоқаси бўлган кўп боғланишли 
    объектни ифодалайди. Бунинг сабаби шундаки, реактордан чиқишда 
    регенаторда ҳаво ортиқча бўлганда катализатордаги кокс миқдормнинг ортиши 
    регенераторда қайнаётган қатлам температурасини орттиради ва бинобарин, 
    реакторда қайнаётган қатлам температурасини ўстиради. Бунда хом ашёнинг 
    парчаланиш даражаси ортади ва катализаторнинг кейинги коксланиши рўй 
    беради. Шундай қилиб, реактор-регенератор системаси ўзгарувчанлик 
    анъанасига эга. Ростлаш объектининг айтиб ўтилган хусусияти фақат унинг 
    иссиқлик режимигагина хос бўлмай, балки гидродинамик режимига ҳам 
    хосдир. 
    Қуйида реактор-регенератор блокини автоматик ростлаш системасининг 
    тавсифи келтирилган. Хомашёни иситиш тем. пературасини автоматик ростлаш 
    каскад схема бўйиича амалга ошрилади, шу билан бирга печнинг ағдариш 
    зонаси температураси оралиқ координата бўлиб хизмат қилади. Бошқарувчи 
    таъсир сифатида печда ёнилғи газининг сарфидан фойдаланилади. 
    Ростлашнинг бу контури ростловчи клапан 13 га таъсир қилувчи температура 
    ростлагичи 6 ёрдамида амалга оширилган. 
    Тутун газлари 
    16 
    TRC 

    LRC 


    10 
    TRC 

    12 
    17 
    Конденсат 
    Маҳсулот
    1
    18 
    Хомашё 
    TRC 
    FRC 
    Ҳаво 


    13 
    14 
    QRC 
    Газ 
    TRC 
    11 

    FRC 

    91-расм. Каталитик крекинг жараёнини автоматлаштириш схемаси


    Печнинг чиқишида хомашёни иситиш температураси ростлагич 5 билан 
    барқарорлашади, ростлагичнинг чиқиш сигнали ростлагич 6 га топшириқ 
    беради. Хомашёни иситиш температурасини барқарорлаштириш учун каскадли 
    АРС нинг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир, чунки асосий ғалаёнланишлар 
    (масалан, ёнилғи газ линиясида босимнинг ўзгариши) системага ростловчи 
    орган томонидан таъсир қилади. Бошқа бир жиҳати шундаки, «ёнилғи газининг 
    сарфи - печнинг ағдариш зонаси температураси» коналининг инерционлиги - 
    «ёнилғи гази сарфи - хомашёни иситиш температураси» каналининг 
    инерционлигидан анча кичик. 
    Реактор режимини автоматик ростлашнинг боғланган систе-маси 
    реактордаги температура ва қайнаётган қатламнинг сатҳини, шунингдек 
    катализаторнинг 
    реактордан 
    регенераторга 
    сарфланишнни 
    барқарорлаштиришни кўзда тутади. Реактор 2 даги температурани ростлаш 
    печдан ўтмасдан байпас орқали совуқ хомашё сарфини ўзгартирувчи ростловчи 
    12 клапанга таъсир қилувчи температура ростлагичи 4 ёрдамида амалга 
    оширилди. Сатҳ ростлагичи клапан 16 ёрдамида регенератор 3 дан чиқадиган 
    тутун газлари сарфини ўзгартирувчи сатҳ баландлиги ростлагичи 10 орқали 
    ростланади.Реактордан регенераторга катализатор сарфиростлагич 8 ёрдамида 
    ростловчи клапан 14 га таъсир қилиш йўли билан ростланади. 
    Қайнаётган қатлам температурасини ростлаш жараёнида байпас ва 
    бинобарин, печь орқали хомашё сарфи ўзгаради. Шунинг учун хомашё 
    температурасини АРС ида ғалаёнланишлар вужудга келади. Печнинг 
    температура 
    режимини 
    барқарорлаштириш 
    ва 
    хомашени 
    иситиш 
    температурасини АРСининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун системада 
    температура ростлагичи 6 учун температура ростлагичи 4 дан топширишни 
    ўзгартириш кўзда тутилган бўлиб, бунда у совуқ хомашё байпасида ростловчи 
    клапаннинг ҳолати ўзгарганда печга келаётган ёнилғи газининг сарфини 
    ўзгартиради. 
    Регенератор технологик режимининг АРС қуйидагиларни таъминлайди: 
    регенераторнииг совитувчи змеевикларига конденсат беришни ростловчи 
    клапан 17 га таъсир қилувчи температура ростлагичи 7 ёрдамида регенераторда 
    температурани барқарорлаштириш; регенераторга ҳаво берувчи ростловчи 
    клапан 18 га таъсир қилувчи ростлагич 11 ёрдамида регенератордан чиқаётган 
    катализаторнинг коксланганлигини барқарорлаштириш; ташилувчи агентни 
    узатишни ростловчи клапан 15 га таъсир қилувчи ростлагич 9 ёрдамида 
    регенератордан реакторга катализатор сарфини барқарорлаштириш. 
    Синов саволлари: 
    1. 
    Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини тавсифини биласизми? 
    2. 
    Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг иш унимдорлигининг 
    кўрсатгичи қандай параметрлар ҳисобланади? 
    3. 
    Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнини оптимал иш режимига эришиш 
    учун қандай параметрларни ростлаш ва назорат қилиш тавсия этилади? 
    4. 
    Каталитик крекинг жараёнини тавсифини биласизми? 
    5. 
    Каталитик крекинг жараёнининг иш унимдорлигининг кўрсатгичи қандай 
    параметрлар ҳисобланади? 

    Download 0,65 Mb.
    1   2   3




    Download 0,65 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Режа: Нефтни бирламчи қайта ишлаш жараёнининг технологик схемасиниг

    Download 0,65 Mb.
    Pdf ko'rish