ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
134
2-расм. Philaeus chrysops турининг йил давомидаги мавсумий миқдор
кўпайиш динамикаси
Пиллаларни эса ер ости ёриқларига, тошлар тагига ўзи тўқиган ўргимчак
ипига илиб чиқади. Баъзан бу тур ўргимчаклар битта девор ёки ер ёриғига бир
неча она ўргамчак бир бўлиб пиллаларни жойлаб чиқишади.
Август ойлари охиригача она ўргимчак пиллаларини ҳимоя қилиб
қўриқлайди.
Ёш ўргимчакчалар тухумдан чиқиб иккита ёшини пилла ичида ўтказди.
Пиллани улар учинчи ёшига етганларида тарк этади. Бу вақт эса кейинги йил
баҳори келган бўлади. Эркак ўргимчаклар июль ойигача урғочилари сентябрь
ойигача яшайди.
Steatoda paykulliana илк бор 1805 йилда француз арахнологи Шарл
Валкнер томонидан аниқланиб, унинг номи швед энтомолиги ва шоири Густав
Пайкулля номига қўйилган. Бу ўргимчак тури Фарғона водийсининг қуруқ ва
қуёш кўп тушадиган жойларидаги тошлар тагида яшайди. Баъзан парклар,
боғларда ҳам яшаши мумкин. Биз уни Фарғона водийси ҳудудидаги уй
0
5
10
15
20
25
май
июнь
июль
август
сентябрь
24
20
11
8
0
Ў
рг
и
м
ч
ак
сон
и
Ойлар
Philaeus chrysops
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
135
ичларида, лимон ўстириладиган иссиқхонада, мева сақланувчи ертўлаларда
учратдик.
Унинг мустаҳкам иплардан иборат тутқич тўрини тошлар ораси ёки паст
бўйли ўсимликлар орасида, айвонларда, эски уйлар устунларида кўп
кузатилди. Бу тутқич тўрига одатда ҳашаротлардан уй пашшалари,
тенгқанотлилар, қаттиққанотлилар, сувараклар ўлжа бўлиб тушгани маълум
бўлди.
Steatoda paykulliana cохта қорақурт номи билан машҳур бўлиб, у ташқи
томондан заҳари хавфли ҳисобланган қорақуртга жуда ҳам ўхшайди [1].
Қолаверса, сохта қорақуртнинг заҳри ҳақиқий қорақуртникидан анча кучсиз
бўлиб, у одамни чаққанида ари чаққандек оғриқ беради, холос. Унинг
нейротроп заҳри ҳашаротлар учунгина ҳавфли ҳисобланади. Фақатгина
урғочисини заҳари майда сутэмизувчилар қаторига кирувчи каламуш ва
сичқонлар қонига 0,3 мг дан ошиқ тушсагина улар учун ҳалокатли тугаши
мумкин (zooclub.org.ua). Бошқа организмлар учун ҳавфли эмас.
Бу ўргимчак май ойларининг биринчи декадасида Қува тумани
адирликларининг ер юзасига чиқиб озиқланади. Шу ойнинг учинчи
декадасида улар жуфт ахтара бошлайди. Эркаклари урғочисини эътиборини
тортиш учун стридулитр аппарати ёрдамида шириқлаган товуш чиқара
бошлайди. Бу товуш билан у ҳам урғочисини ўзига қаратади, ҳам
“рақиб”ларини қўрқитади. Товушни сезган урғочи ўргимчаклар эркак
ўргимчаклар кетидан боради ва жуфтлашади. Жуфтлашишдан сўнг
урғочилари эркакларини еб қўяди. Шу сабабдан май ойида ҳар 10 м
2
да 22
тадан учраган ўргимчаклар июнь ойига келиб сезиларли даражада камаяди (3-
расм). Кузатишларимиз натижасида урғочи ўргимчак 20 кун ўтганидан сўнг
худди юмалоқланган пахта кўринишидаги пиллалар ичига 13 тадан 300 тагача
тухум қўяди. У пиллаларни ўзи тўқиган тўр четига мустаҳкамлаб илиб қўяди.
Пиллалар девори юпқа бўлиб баъзан ундаги тухумлар ёки ривожланаётган
ўргимчаклар ҳам кўриниб туради. Бир ойдан ўтиб, яъни июль ойининг учинчи
декадаси - август ойининг биринчи декадасида бу тухумлардан майда
ўргимчакчалар очиб чиқади. Янги чиққан ўргимчакчалар дастлабки 20 кун
онаси билан яшайди, сўнгра атрофга тарқалиб кетиб, эркин яшай бошлайди.
|