|
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869 Pdf ko'rish
|
bet | 117/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PBResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
133
ичидаги тухумлар бир ой ўтиб яъни август ойи охири сентябрь бошида очиб
чиқади. Тухумдан чиққан иккала жинс вакиллари дастлабки вақтларда ғуж
бўлиб бирга яшайди, кейинроқ эса улар бир-биридан ажралиб тарқоқ ҳолда
эркин яшай бошлашади. Улар кейинги йил ёз ойлари ўртасида тўлиқ вояга
етади ва улар ҳам кўпая бошлайди.
Philaeus chrysops ўргимчагини Фарғона водийсида асосан ёз ойларида
учратиш мумкин. Бу тур қуруқ ва иссиқ бўлган ҳудудларда кундуз вақтда
актив яшайди. Водийда уни қовжираган ўтлар орасида ёки тошли адирларда
кўп учратилди. Улар тутқич тўри тўқимайдиган ўргимчаклар қаторига киради.
Ипларидан фақатгина яшаш учун инлари атрофига фойдаланади.
Бу ўргимчаклар сакраш хусусиятига эга бўлиб, ўлжасига яқин келиб
сакраб устига чиқадида, тирноқларини ботириб заҳар суюқлигини солиб
ўлдиради. Эркак ва урғочиси ўлчами бир хил бўлган катталикка эга бўлиб,
уларга 5 ммдан 10 ммгача узунликдаги гавда хос. Лекин ташқи ранглар
томонидан улар кескин фарқ қилиб, эркаклари ёрқин қизил рангга эга.
Уларнинг асосий озуқаси иккиқанотли туркумига кирувчи ҳашаротлар, чивин
ва уй пашшалари ҳисобланади.
Philaeus chrysops тури ўргимчаги май ойларидан август ойларигача
актив яшайдиган бир йиллик ўргимчаклар ҳисобланади (2-расм). Уларнинг
жинсий вояга етиш даври май ойлари учинчи декадасига тўғри келади. Шу
даврда улар жуфтлашади. Жуфтлашиш вақтида эркаги олдинги бир жуфт
ёқларини ҳавода силкийди, ўша ёқлари билан ерни дўмбирадек уради. Бу
билан у урғочиси эътиборини тортади. Сўнгра июнь ойлари бошларида
урғочилари тухумларини пилла ичига қўяди.
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
|
| |