|
Research science and innovation house Pdf ko'rish
|
bet | 115/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PBМатериал ва методика. Фарғона водийси арахнофаунасида ушбу
тадқиқот давомида 44 турдаги ўргимчак учраши аниқланган бўлса, уларнинг
барчаси ҳам бирдек кенг тарқалмаган. Табиий экосистемалар ва
агроэкосистемалардаги турлар бир-биридан етарлича фарқ қилади. Қуйида
водий арахнофаунасидаги кенг тарқалган айрим доминант турларнинг ҳаёт
цикли ва биологияси хусусида маълумотлар келтирилган.
Ари ўргимчак Argiope bruennichi бу тур Фарғона водийсидаги тоғ олди
ҳудудлардаги адирликларнинг паст бўйли 50 см дан баланд бўлмаган
ўтлоқларида доминант ҳолда учровчи тур ҳисобланади. Тадқиқот давомида
водийнинг жанубий ёнбағри намлиги юқори бўлган табиий ўтлоқларида бу
тур кўп учратилди. Бу ўргимчак тури атрофи очиқ биотопларда учраши билан
характерлидир. Улар кенг орбитани эгаллаган 30 см диаметрли тутқич тўрини
эрта тонгда ўсимликлар орасининг пастроқ қисмига қуради.
Урғочилари тўр марказида 1- ва 2- жуфт оёқларини бир-бирига
ёпиштириб юқорига, 3- ва 4- оёқларини жуда яқин ҳолатда пастга қилиб худди
“Х” қўринишида ўлжасини кутади. Эркаги эса тўр атрофига яқин жойга
яшириниб ўлжасини кутади. Унинг асосий озиқ-овқат манбаси уй пашшалари,
асаларилар ва ўтлоқларда яшовчи чигирткалардир. Улар учун хос бўлган
хусусиятларидан бири у ўлжасини ўлдиришдан олдин уларни ўргимчак
иплари билан ўраб чирмаб қўйишидир. Урғочилари ҳамма ўргимчаклар
қатори эркакларига нисбатан йирик бўлиб, уларнинг катталиги 11–15 мм.
келади. Эркаклари эса 4,0–4,5 мм катталикка етиб боради. Бундан ташқари,
урғочиларида эркакларидан фарқли равишда қорин қисмида сариқ-қора
йўллик чизиқлар мавжуд. Шу чизиқлар сабаб баъзан уларни ари-ўргимчаклар
деб ҳам аталади.
Уларнинг жуфтлашиш мавсуми ёз ойларига тўғри келади. Июнь
ойининг иккинчи декадасида эркак ўргимчаклар урғочи ўргимчаклар билан
|
| |