|
Respublikasi oliy va
|
bet | 15/17 | Sana | 21.05.2024 | Hajmi | 0,54 Mb. | | #247161 |
Jadval
Smolalar olishda ishlatiladigan reagentlarning fizik konstantalari.
Laboratoriya sharoitida butanollangan mochevina furfurol smolasini olishning muqobil sharoitlari o’rganiladi. Reaksiya kirishayotgan monomerlar va erituvchilar (mochevina, furfurol, butanol) ning mol nisbatlari 1:6:2 bo’lganda, monomerlarning polikondensatlanish reaksiyaning davomiyligi 90 minut bo’lganda , reaksiya 850C temperaturada olib boriladigan smola yuqori 94% unum bilan hosil bo’ladi.
Hosil bo’lgan smolaning eterifikatsiyalash reaksiyasi o’tkazilib , reaksiyasining muqobil sharoitlari o’rganiladi, mochevina-furfurol smolasini eterifikatsiyalash reaksiyasi 950C haroratda olib boriladi. Reaksiya davomiyligi esa 120 minutni tashkil etishi o’rganiladi.
Ma’lumki , mebel laki yoki avtomobil email ishlab chiqarishda asosan erituvchilarning kompozitsion aralashmalari ishlatiladi. Masalan, mochevina-formaldegid smolasining asosiy kompozitsion erituvchi P- 651 erituvchining aralashmasi tarkibi o’rganilganda 90% etanol, 10% butanol ekanligi aniqlangan.
8-rasm. Smolaning unumini vaqtga va haroratga bog’liqlik grafigi. 1.T=600C , 2.T=850C mochevina:furfurol:butanol 1:6:2 nisbatda.
4.HAYOT FAOLIYATI XAVFSIZLIGI QISMI
Республикамизда мустақиллик муносабати билан давлатимиз ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мехнат муҳофазаси масалаларига катта аҳамият бериб келмоқда. Бизнинг республикамизда хуқуқий масалаларни ҳал қилиш борасида комплекс масалаларга алохида аҳамият берилади. Бу масалаларга мехнаткашларни энг яқин мехнат шароитлари билан таълимланган, хавфсизликларини олдини олиш масалалари киради.
Мехнат ҳақида қонунчилик ўзининг мазмуни моҳияти жиҳатдан мехнаткашларни соғлом меҳнат шароитлари билан таъминлаш каби масалаларни ҳал қилишига қаратилган. Замонавий мехнат қилиш асосида ташкил қилиш, бу ҳар бир иш жойида энг қулай мехнат шароитларини яратиб бериш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизация ва автоматлаштиришдан иборатдир. Буларнинг хаммаси амалга ошириш эса ишлаб чиқаришда содир бўладиган жароҳат, бахтсиз ҳодиса ва қалб касалликларини олдини олишда энг муҳим аҳамиятга эгадир.
Тайёрлаш цехи ва участкаларига меҳнат ва хафсизлик техникасини ҳамда атроф-муҳит муҳофазасини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, иш жойида кўгилсиз воқеаларни зарарланиш, куйиш, лат йийиш ёнғин ва портлаш ҳолларини олдини олишдан огоҳлантирилади.
Зарарли моддалар таъсирида қарши кураш композияси тайёрлашда кўпгина моддалар билан ишлашга тўғри келади. Уларнинг кўпчилиги эса заҳарли ҳисобланади. Булар ичида энг хавфлиси қўғошин бирикмалари ва хлорланган углевододларда қўрғошиннинг барча бирикмалари заҳарлидир, улар инсоннинг асаб тузилишини ишдан чиқаради, қон айланиш, тузилишини бузади.
Бу эса уларнинг гранула ҳолатига ўтказиш порошокнинг юза қисмини ёғлар билан ишлаш суюқ стабилизаторлардан фойдаланиш, қўғошиннинг стамбилизаторларини пластификаторлар билан ҳал этилмоқда.
Агарда порошоксимон қўрғошин бирикмалари билан ишлашга тўғриқуйидагича риоя қилиш керак. Иш жойида қтғион овқатланиш мумкин эмас. Қўғошин бирикмалари билан жиҳозланган ҳавони сўриб оладиган тизим бўлиши резинақўлқоп ва Ф-46, Ф-57, ТБ-57, ШБ-1 типидаги чанга қарши респираторларда ишлаш талаб этилади.
Композиция тайёрлашда кўпгина майда дисперс, порошоксимон компонентлардан фойдаланилади. Улар кўпиунча инсон организимга ҳаво орақали тушади, заҳарли маддалар оғиз бўшлиғи бурун орқали нафас олиш органзларидан ўтиб организмга яхши сурилади.
Заҳарли маддалар турини нафас олиш йўлларини асаб тузилишини қон айланиш системасини ишдан чиқариб, ўткир ва сурункали касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
|
| |