• Портлаш ва ёнғиндан сақланиш
  • Respublikasi oliy va




    Download 0,54 Mb.
    bet16/17
    Sana21.05.2024
    Hajmi0,54 Mb.
    #247161
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
    Куйишдан ҳимояланиш
    Аралаштирувчи қурилмаларни қиздириш учун иссиқ сув паст босимдаги буғ ва электр қиздиргичлар ёрдамида қиздирилади. Ишчилар термик куйишдан сақланишлари учун қуйидаги хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари керак, буғ ва сув комуникацияларини тайёрлаш ва монтаж қилиш учун инструкцияга риоя қилиш:
    Ушбу кўрилмаларга фақат махсус руҳсатномаси бўлиб, ишлашга руҳсат этилган кишиларгина хизмат қилиши мумкин.
    Трубапроводлар ва арматуралар гермитик бўлиши ва буғ чиқаётган ҳолатларда тезда бартараф қилиш керак. Барча трубапроводлар коммуникациялардаги белгиланган босимини ошириш қаттиқ ман этилади.
    Иссиқлик ташувчи маддаларни ишлаб чиқариш тақиқланади. Қурилмалардан паст босим билан ҳаракатланадиган буғ вентилларнинг очиқ қолишига йўл қўйилмайди.
    Композиция тайёрланадиган кўпгина электр энергияси билан таъминланган бўлиб, унга хизмат қилувчи персоналларга катта хатар туғдиради. Технологик қурилмаларни ишга туширишда: двигателларнинг ортиқча шовқин ва силкинишларсиз ишлаши, уларни қиздиришда руҳсат этилган меъёрдан ошмаслиги, двигателнинг нагрузкасининг амперметр бўйича назарат қилиш.
    Иш тугагандан сўнг барча қурилмалар тозаланиши керак. Иссиқ чанглар ҳар куни ишдан сўнг чўткалар ёки пуркагич чангютгичлар ёрдамида тозаланади.
    Цехда ишловчи одамларга энг кўп хавф туғдирувчи статик электрлардан чиқаётган учқунлардир, улар кўпинча ёнувчи моддаларни ўт олишига ёки портлашига сабаб бўлади.
    Ишлаб чиқариш цехларида бундай статик зарядларнинг йиғилиб қолишига қуйидагилар сабаб бўлади: трубалар ичида суюқликларни тез оқиш натижасида, чанг хаво аралашмалариини труба ва аппаратда ҳаракат қилиш натижасида аралаштиргичларга моддаларни аралаштириш натижасида, вальц ва каландрларда қайта ишлаш жараёнига массаларни ишлатиш оқибатида шунингдек, машинанинг ҳаракатланувчи қисмларининг ишқаланиш оқибатида.
    Портлаш ва ёнғиндан сақланиш
    Композиция тайёрлаш участкалари ёнғин хавфсизлиги бўйича категориялар мавжуд. Порошоксимон полимерлар, пластификаторлар, стабилизаторлар, тўлдиргичлар, бўёвчи моддаларнинг ўзи ёнмайди балки юқори ҳароратлардагина ёниши мумкин.
    Реакторпластлар фторопластлар ПВХ винилпласт асосида сополимерлар аланга таъсиридагина ёнади. Термопластлар турли хил ҳароратларга ёнади. Полиметилметакрилат, полиэтилен ва полистирол яхши ёнади. Циклогексан эса интенсив равишда ёнади. Пластмасса таркибига кирадиган баъзи бир компонентларнинг чанги белгиланган концентрацияларда портлаш хавфини келтириб чиқариши мумкин.
    Иш жойида кераксиз нарсаларни йиғиб ташлаш, қарши кран ва инвенторлар турадиган жойларга ўтиш йўлларини ҳар хил нарсалар билан ёпиб қўйиш, ёғинга қарши кураш воситаларини хўжалик ишларида ишлатиш, ёқилғи хом ашё заҳираси миқдорини сменада белгиланган меъёрлар ортиқча сақлаш, портлаш хавфини келтириб чиқарадиган чангларни йиғилиб қолмаслиги учун иш жойини доимий равишда сув билан намлаб тозалаш керак. Барча ишлар вентиляцион система нармал ишлаб турганда бажарилиши шарт

    Download 0,54 Mb.
    1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




    Download 0,54 Mb.