АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ




Download 0.96 Mb.
bet4/6
Sana11.03.2022
Hajmi0.96 Mb.
#18542
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Маъруза ММ (1)
Nuriddin Salomov Diplom ish., statistika, 2 lab mustaqil ish, gibridlanish, ZDIFT0615, Dasturlash, 2-MUSTAQIL ISH (1), 1-mavzu nazorat savollari, 11-mavzu, 25- labaratoriya ishi, 1-маъруза, Matem Ishchi 2022, Session2, 1-top DT -qurilmasi va evolyutsiyasi
АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ
Шахсий компьютерларнинг одам фаолиятининг барча сохаларига кириб келиши билан маълумот олиш ахборот сохасида жуда катта революция бўлди. Шахсий компьютерли иш жойининг бахоси шунчалик тушиб кеттики, берилган илмий-техник йўналишлар бўйича оддий универсал маълумотнома (ҳар қандай тил бўйича луғат, ҳар қандай илмий муаммо бўйича универсал маълумотнома) сифатида компьютерга эга бўлиш фойдалироқ бўлди.
Бир вақтнинг ичида бир нечта йўналиш бўйича маълумот базаларининг ўз ичига олиши эксперт тизимларининг яратилишига олиб келди. Бу айрим маълумотлар йиғмаси бўйича янги, тадқиқотчи ихтиёрида йўқ янги параметрларни қайта тиклайдиган, яъни мавжуд бўлган қисман маълумотлар асосида олдиндан айтиш ва хулоса чиқаришга имкон берадиган универсал маълумотномадир. Масалан чекланган физик-кимёвий маълумотлар асосида кимёвий бирикмаларнинг тузилишини ёки қандайдир қўшимча хоссаларини аниқлаш.
Алоҳида йўналишлар бўйича маълумотлар йиғмаси ихтисослашган маълумотлар бошқа ахборот тизимларидан ёки Internet тармоғидан мурожаат қилиш имконияти орқали шакллантирилади. Рентгенструктур маълумотларининг Кембридж балки яхши маълум бўлган ва молекулалар тузилиши бўйича энг кучли маълумотлар базаларининг бирига мисол бўла олади. Унда рентгеноструктур анализ усули пайдо бўлгандан бошлаб у ёрдамида аниқланган молекулаларнинг барча уч ўлчамли структуралари йиғилган.
Хозирги пайтга бу 3000000 структурани ташкил қилди. Молекуланинг тузилиши тўғрисида маълумотни модданинг номланиши, брутто-формуласи, муаллифи, адабиёт манбайи бўйича топса бўлади.
Компьютер синтези нима? Нахотки компьютер хохлаган кимёвий модданинг олиниш йўлларини кўрсата олади? Компьютерли синтез хам кимёвий препаратлар бўйича, уларнинг хосслари ва ўзаро ўтиш йўллари ва шароитлари бўйича ахборот тизими хисобланади.
Бундай маълумотлар базасига барча даврий нашрларда ва энг аҳамиятли китобларда чоп этилган кўрсатилган препаратлар билан барча реакциялар киритилади.
Бунда реакцияга олинган препаратларни ва хосил бўлган махсулотни кўрсатиб бизлар барча ахамиятли адабий манбаларидан кўрсатмаларига ва адабиётларда чоп этилган барча синтез вариантларига эга бўламиз. Хозиргача маълум бўлмаган бирикма ёки синтез шароити сўралган ахволда ахборот тизими ҳеч нарса жавоб бермаслиги мумкин, аммо хар холда бу жуда кучли маълумотнома қулланмаси хисобланади.
Шундай қилиб, берилган бирикма тузилишини аниқлаш учун, уни ёки унга ўхшаш бирон масалаларининг тузилиш маълумотларини Кембридж банкидан қидирса бўлади, бирикманинг хоссалари тўғрисида маълумотларни эса компьютерли синтез бўйича амалий пакетидан (масалан SynMeth сериясидаги дастурлар) олинади. Модданинг фазовий тузилиши ва унинг хоссалари орасидаги боғлиқларини, адабиётда халигача келтирилмаган хусусиятларни олдиндан айтиб бермайдиган эмпирик усуллар хисобланади.
Ўзаро боғлиқларини аниқлаш учун тузилиш энергия ёки тузилиш хосса туридаги барча имкон бўлган боғликларни аниқловчи молекуляр моделлаш усулларига мурожат қилиш керак.

Download 0.96 Mb.
1   2   3   4   5   6




Download 0.96 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ

Download 0.96 Mb.