• Ташкил топган сана – 1926 йил 29 сентябрь Умумий ер майдони - 371 894 гектар Жами қишлоқ хўжалиги ер майдони – 175 474 гектар
  • Кўптармоқли фермер хўжаликларни ривожлантириш долзарблиги ва уларни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари




    Download 27,01 Kb.
    bet4/6
    Sana15.05.2024
    Hajmi27,01 Kb.
    #236084
    1   2   3   4   5   6
    Bog'liq
    исмат

    9. Кўптармоқли фермер хўжаликларни ривожлантириш долзарблиги ва уларни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари.
    1.Пахта ва ғаллага ихтисослашган барча фермер хўжаликлари қаторида давлат буюртмаси бўйича пахта ва ғалла етиштираётган кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳам имтиёзли кредит билан таъминланади.
    2.Уларга белгиланган муддатларда уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, зараркунандаларга қарши курашиш воситалари имтиёзли шартлар асосида етказиб берилади.
    3. Етарли техникага эга бўлмаган кўп тармоқли фермер хўжаликларига техника хизматлари кўрсатиш ҳам МТП ва ММТПлар ёрдамида давлат томонидан бериладиган бўнак маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
    4. Бундан ташқари, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожланти-ришнинг долзарб муаммоларидан ҳисобланган техника таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 266-сонли Қарорида баён этилган. Мазкур Қарорга кўра, фермер хўжаликларига лизинг асосида қишлоқ хўжалик техникалари етказиб берилиши ва сотиб олинаётган техниканинг бошланғич нархининг 15 фоизини тўлаб, қолган 85 фоизини эса 10 йил ичида қайтариш бўйича имтиёзлар берилди.
    5.Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелда “Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжи учун қишлок хўжалик маҳсулотлари етиштираётган қишлоқ хўжалик корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 106- сонли Қарори қабул қилинди. Унга асосан йўқотилган ҳосилнинг қийматини қоплашни молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби янада такомиллаштирилди. Бу масала кўп тармоқли фермер хўжаликларига ҳам тегишли ҳисобланади.



    1. . Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари.

    Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш инфраструкту-раларига сиғими турли бўлган омборлар ва музлатгичлар киради. Уларни ривожлантириш муаммолари энергиятежамкор ва экологик зарари кам бўлган технологияларни қўллаш кераклиги билан изоҳланади.
    Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш инфратузилмасига ҳосилни қайта ишлаш заводлари, элеваторлар, қадоқлаш, қуритиш цехлари ва бошқалар киради. Уларни ривожлантириш муаммоларига маҳсулот сифатини юқори даражада таъминлаб берувчи тежамкор технологияларга асосланган ва унумдорлиги юқори бўлган қурилмалар билан таъминлаш каби масалалар киради.
    Мамлакатимизда яқин келгуси даврда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган ва улар амалиётга жорий этилмоқда.

    Ташкил топган сана – 1926 йил 29 сентябрь
    Умумий ер майдони - 371 894 гектар
    Жами қишлоқ хўжалиги ер майдони – 175 474 гектар

    Download 27,01 Kb.
    1   2   3   4   5   6




    Download 27,01 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Кўптармоқли фермер хўжаликларни ривожлантириш долзарблиги ва уларни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари

    Download 27,01 Kb.