|
Қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, соҳага замонавий агротехнологияларни жалб этиш, ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш
|
bet | 3/6 | Sana | 15.05.2024 | Hajmi | 27,01 Kb. | | #236084 |
Bog'liq исмат7. Қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, соҳага замонавий агротехнологияларни жалб этиш, ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва таркибий ўзгаришларнинг зарурлиги.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти қишлоқда мулкдорлар қатламини вужудга келтириш ва ҳар тарафлама ривожланган аграр соҳа асосларини яратиш ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учунер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда соҳа самарадорлигини кескин ошириш талаб этилади. Тармоқ самарадорлигини ошириш, энг аввало, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулот-ларининг ҳосилдорлиги ва маҳсулдорлигига боғлиқ бўлиб, умумий тарзда киши жон бошига тўғри келадиган унумдорлик кўрсаткичларидан иборат.
Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларнинг зарурлиги бир қатор омиллар билан боғлиқ. Масалан, халқаро бозор конъюнктурасининг ўзга-риши туфайли пахта хомашёсига бўлган эҳтиёжнинг камайиши ёки қайсидир маҳсулотга талабнинг ошиши, муайян экиннинг иқлимга мос келмай қолиши, қайсидир маҳсулотнинг қурғоқчиликка бардош навининг яратилиши каби омиллар қишлоқ хўжалиги экинларини таркибий ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экин майдонла-рини таркибий ўзгартириш билан боғлиқ қандай ҳуқуқий ҳужжатларни биласиз ва уларнинг мазмунини айтиб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги “2015 йилда ғўза навларини жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги ПҚ-2314-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтасаноат” уюшмаси тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида уруғлик чигитларни тозалаш-саралаш миқдори белгиланган. Бундан ташқари 2016 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари 25 сентябрь ПҚ 2411 – сонли Қарорда кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрель ПҚ-1958-сонли Қарорида 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари баён этилган.
3. 2016 йил иқтисодий ривожланиш дастурининг қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган энг муҳим устувор масалалари сифатида кўзда тутилган устувор йўналишлар нималардан иборат?
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг муҳим устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришларни изчиллик билан давом этдириш;
хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш;
бу соҳалар вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш;
макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш.
4. Қишлоқ хўжалиги тармоғи таркибини ва унинг тузилмаларини самарадорлик нуқтаи назаридан ихтисослашув асосини тушунтиринг.
Қишлоқ хўжалиги тармоғи таркибини ва унинг тузилмаларини самарадорлик нуқтаи назаридан ихтисослашуви асосида мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш ётади. Ихтисослашув натижасида тармоқ ва унинг тузилмалари самарадорлиги ортиши, етиштирилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатдошлигини таъминлаш кўзда тутилади.
5. Мамлакатимиз миқёсида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал(оқилона) жойлаштириш бўйича қандай ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларни биласиз ва уларни мазмунини гапириб беринг.
Мамлакатимиз миқёсида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган. Масалан, 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрель ПҚ-1958-сонли Қарори тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 апрель 39 – сонли Қарорида 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Давлат дастури қабул қилинган ва унинг бажарилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг 2013 йил 21 июнь 176 – сонли Қарорида томчилатиб суғориш тизи-мини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланган.
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш масалалари бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарор-лари тайёрланади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги экинларини оптимал (оқи-лона) жойлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги “2015 йилда ғўза навларини жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги ПҚ-2314-сонли Қарорида ғўза навларини экин майдонларига жойлаштириш масаласи аниқлаш-тирилган. Бундан 2016 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари 25 сентябрь ПҚ 2411 – сонли Қарорда кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларда ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган чора ва тадбирларни гапириб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрель ПҚ-1958-сонли Қарори 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган. Мазкур Қарорда ер-сув ресурс-ларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини муқобил (оптимал) жойлаштириш чора-тадбирлари белгиланган. Бундан ташқари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш кабилар вазифалар белгиланган. Ушбу Давлат дастурида 2013-2017 йилларда жами 25 000 гектар боғлар, узумзорлар, сабзавот ва полиз майдонларида томчилатиб суғоришнинг замонавий усулларини жорий этиш каби масалалар ҳам баён қилинган.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлашда қандай масалаларга катта эътибор қаратилмоқда?
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур технологик қайта ишлаш орқали қийматини ортишига эришиш, етиштирилган маҳсулотларни сақлашда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш – сақлаш – қайта ишлаш – сотиш технологик жараёнларини янада такомиллаштириш орқали маҳсулотлар сифати ва рақобатбар-дошлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, унинг барча бўғинларини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, меҳнат унумдорлигини оширишни рағбатлантириш ҳамда шартномавий-иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштиришдан масалаларига алоғида эътибор қаратиляпти.
Фермер хўжаликларини юритиш учун ажратилган ер майдонларни оптималлаштиришнинг натижалари.
Фермер хўжаликларни юритиш учун ажратилган ер майдонларни оптималлаштиришнинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган. 2015 йил 1 октябрга мамлакатимизда 83514 та фермер хўжаликлари бўлса, оптималлаштириш натижасида 2015 йил 1 декабрга уларнинг сони 101070 тани ташкил этди. Бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер участкаси эса шу саналарда ўртача 43,9 гектардан 36,1 гектарга қисқарди.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, соҳага замонавий агротехнологияларни жалб этиш, ер ва сув ресурсларидан унумли фойдаланиш
|