|
Suv. Suvning tarkibi. Suvning fizik kimyoviy xossalari reja: Suvning tarkibi va tuzilishi
|
bet | 36/66 | Sana | 04.12.2023 | Hajmi | 461,48 Kb. | | #111123 |
Bog'liq Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichl-fayllar.orgЮВГИЧЛАР ВА ЮТТИРГИЧЛАР.
Газлар билан ишлаганда кўпинча газларни улар таркибидаги у ёки бу қурилмаларни юттириш учун эритмалардан ўтказишга тўғри келади. Шу мақсадда 10-расмдаги каби қурилмалар йиғилади. Бунда турли склянка ва ювгичлардан фойдаланилади. 10-расмда шундай склянкалардан бири тасвирланган. Склянканинг шрифланган юқори қисмидаги найларнинг бири анча узун бўлиб асосий идишнинг тубигача етади, бу идишга керакли эритма қўйилган бўлади. Сув оқими насос ёки бошқа мосламалар билан газ шу склянка орқали тортиб олинади. Газ пуфакчалари ҳолида эритмадан ўтади ва склянкадан чиқади. Кам микдордаги газлар билан ишлаганда бошқа типдаги ювгичлар билан ишлашга тўғри келади.
11-а расмда оддий барботёр тасвирланган, у шиша трубка ва одатда капилляр билан тугалланувчи, шиша трубкага кавшарланувчи тор трубкачадан иборат. Эритма устида қоладиган бўшлиқ унча катта бўлмаслиги мумкин. Шуни қайд қилиш керакки бундай оддий барботёрлар билан ишлаганда ҳар доим ҳам газ аралашмаларидаги у ёки бу компонент эритмага етарлича ютилмайди. Газ таҳлилида тез-тез қаттиқ ютувчилардан ҳам фойдаланиб турилади. Масалан: газдан сув буғларини юттиришда калций хлорид, фосфат хлорид, сўндирилган оҳак сўндирилган асбест ва бошқа бир қанча ютувчилар ишлатилади. Қаттиқ ютувчилар учун найлар.
12- расмда тиқин билан ёпилган кальций хлоридли деб номланадиган оддий трубка тасвирланган. Бу трубкани фосфат ангидрид билан ҳам тўлдириш мумкин. Шуни ҳисобга олиш керакки кальций хлорид яхши қуриган бўлса ҳам фосфат ангидриддек ютиш қобилиятига эга эмас шунинг учун газларни намликдан мумкин қадар яхшироқ тозалаш талаб қилинадиган юқори вакуумли қурилмалар ва бошқа приборларда, фосфат ангидриддан фойдаланилади. Сўндирилган асбест ҳам яхши қуритувчи ҳисобланади. Юқорида келтирилган реактивлар кальций хлорид трубкага жойланади ва бевосита газ қуритиладиган приборга уланади. Фосфат ангидрид парашок ҳолатида бўлади. Шунинг учун газ оқими билан учиб кетмаслиги ва қурилманинг ичига тушмаслиги учун фосфат ангидрид жойлаштирилган трубканинг икки томонидан шиша момиқ (стекловата) жойлаштирилади.
|
| |