• Лойиҳалашга асосланган тадбнрлар.
  • Атмосфера ҳавосини автотранспорт чиқиндиларидан муҳофаза қилиш.
  • Suv. Suvning tarkibi. Suvning fizik kimyoviy xossalari reja: Suvning tarkibi va tuzilishi




    Download 461,48 Kb.
    bet66/66
    Sana04.12.2023
    Hajmi461,48 Kb.
    #111123
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
    Bog'liq
    Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichl-fayllar.org

    Технологик тадбирлар. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик тадбирларнинг аҳамияти каттадир. Кўриладиган тадбир асосида ташқи муҳит объектларига, жумладан, ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқцорини қисқартйриш ёки мутлоқ тўхтатиш зарур. Бунйнг учун саноат корхоналаридаги технологик жараёнларни тако-миллаштириш, ҳаттр чиқиндисиз ёки кам чиқиндили технологияларни жорий этиш мумкин. Бундай технология-лар мутлоқ берк жараёнлар бўлиб, унда чиқиндилар бу-тунлай бўлмайди, чиқинди моддалар бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё вазифасини ўтайди.
    Диққатга сазовор технологик жараёнлардан яна бири, ишлаб чиқариш жараёнларида ишлатиладиган заҳарли моддаларни заҳарли бўлмаган моддаларга алмаштиришдир. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, юқорида тавсифланган технологик жараёнларни татбиқ этиш атмосфера ҳавосини ифлосланшцдан тамоман холи қилмасада, санитария врачлари, корхоналарнинг муҳандис ва технологлари ҳамкорликда атмосфера ҳавосини чиқиндилардан муҳофаза қилиш бўйича доимо харакат қилишларини тақозо қилади.
    Лойиҳалашга асосланган тадбнрлар. Лойиҳалашга асосланган тадбирлар қўйидагиларни ўз ичига олади: шаҳар худудини зоналарга бўлиш; суний чангларга қарши курашиш; санитария ҳимоя чегараларини ташкил қилиш; турар жойлар лойиҳаларини такомилаштириш; турар жойларни кўкаламзорлаштириш.
    Атмосфера ҳавосини автотранспорт чиқиндиларидан муҳофаза қилиш. Шаҳар ҳавсини ифлослантирадиган асосий омиллардан бири— авторанспорт воситаларидир. Улар ифлосланган ҳавонинг заҳарлилигини камайтириш мақсадида ёки хавога чиқариб ташланадиган чиқингдиларнинг умумий миқдорини камайтиш учун турли технологик тадбирларни амалга ошириш йўли билан исгалган мақсадга эришиш мумкин. Бунинг учун, мотор цилиндирларида пайдо бўладиган заҳарли газларни нейрализаторлар ёрдамида тутиб қолиш, ёнилғиларни тўла ёнишини таъминлайдиган моторлар ишлаб чиқариш, шаҳарларнинг асосий йўллари ва йўлакларнни соз бўлшшши таъминлаш, чорраҳаларда тартиб ўрнатиш, транспорт ҳарақатани тўғри йўлга қўйиш мақсадида шаҳар қурилиши лойиҳаларини лозим даражада ўзгартириш, кўча четларига дарахглар ўтқазиш, ер ости йўлларини кўпайтириш, айниқса чорраҳаларда автотранспорт тўпланиб қолишига йўл қўймаслик каби ишларни амалга ошириш зарур. Шунингдек, йўлга яқин жойлардан бир қаватли уйларни олдинги каторга, ундан кейин кўп каватли уйлар, уларнинг ортида эса болалар боғчалари ва мактаб бинолари жойлаштирилиши керак.
    Энг зарур тадбирлардан бири — автотранспорт чиқиндиларни атмосфера ҳавосига тушишини чеклашдир. Ташки муҳитнт автомобиль транспорти чиқиндиларидан мухофаза қилиш Давлат автомобиль инспекциясига топиширилган, Давлат авгомобиль инспекцияси шахар ва туманлар ҳудудадаги автомобиль транспортни ҳисобга олади, унинг техник ҳолатини текширади, автомобиль дудбуронидан чиқаётган чиқиндилар таркибини текширади, ис газининг ҳаводаги меъёри давлат тасдиқланган меъёрдан ошиб кетса, автотранспортларнинг карбираторлари тузатилади, созланмагунча мазкур машинани ишлатиш ман этилади. Маслан, автомобилни биринчи режимда ишлатилса унинг дудбуронидан чиқадиган ис гази 1,5% дан, иккинчи режимда ишитилса, 1% дан ошмаслиги керак.
    Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистоннинг водий регионлари юқори ифаосланиш потенциалига эга бўлган минтақаларга кирса-да, бу ерда зарарли моддаларнинг тарқалши даражаси паст. Шунинг учун унча кучли бўлмаған шамол ҳаракати таъсирида ҳам зарарли моддалар ҳавода тез тўпланади. Шуни эьтиборга олиб, ишлаб чиқариш корхоналарини нисбатан баландроқ жойларга қуриш мақсадга мувофиқ. Санитар меъёрий талабларига мувофиқ, таркибида чанг, зарарли газ ва буғлар бўлган технолотик ва вентиляцион ташламалар тозаланиши лозим. Саноат корхоналари томонидан ҳавога чиқариладиган чанг ёки туманларни тозалаш махсус қурилмалар ёрдамида амалга оширилади. Масалан, механик чангларни бирламчи тозалаш ишлари чанг сўндиргич камераларида, аспирацион чанг туггичларда, циклонлар ва мультициклонлар ёрдамида олиб борилади. Чангларни нисбатан самаралироқ тозалаш ишлари нам ҳолда ишловчи насадкали скруберлар, кўпик ҳосил қилувчи аппаратлари, Вентури трубаларида олиб борилди. Толали, ячейкали, донадор материалли, мойли ва энг кенг тарқалган енгил фильтрлар, шунингдек, электрофильтрлар газ ва чангларни энг самарали тозалашга мўлжалланган аппаратлар хисобланади. Буғ ёки газ қўшимчалари кўринишидаги токсик моддалар сақловчи саноат газсимон чиқиндилари махсус ювувчи камераларда ёки адсорбицион тозалагичларда тозаланади ва ёнилғи сифатида ёқилади. Бу каби зарарли моддаларни зарарсизлантириш учун конденсацион тозалашдан, термик ёки каталитик ёндириш усулларидан фойдаланилади. Кўшимчаларни ёндириш усули чиқиндилардан фойдаланишнинг иложи бўлмаганда ёки улардан фойадланиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилганда қўлланилади.
    Атмосферани ифлослантирувчи саноат ташламалари таркибида қатгақ заррачалар ва аэрозоллар билан бирга зарарли газсимон ташламалар ҳам бўпиши мумкин. Бундай газсимон ташламаларни тозалаш учун абсорбция (буғ ёки суюқютувчи моддалар билан нейтраллаш), абсорбция (газларни қатгиқ ғовак юзата юттириш), зарарли газсимон компонентларни зарарсиз бирикмаларга кимёвий йўл билан ўтказиш (оксидлаш ёки қайтариш йўли билан) усуллари қўлланилади.
    http://fayllar.org
    Download 461,48 Kb.
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




    Download 461,48 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Suv. Suvning tarkibi. Suvning fizik kimyoviy xossalari reja: Suvning tarkibi va tuzilishi

    Download 461,48 Kb.