• Озон қаватининг емирилиши.
  • Атмосферада кечадиган физик кимёвий жараёнлар




    Download 461,48 Kb.
    bet61/66
    Sana04.12.2023
    Hajmi461,48 Kb.
    #111123
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
    Bog'liq
    Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichl-fayllar.org
    Baholash vositalari, 1234567894143 (2), iqtisodiyot nazariyasi fanidan seminar mashgulotlari uchun uslubij, Iqtisodiy ta\'limotlar tarixi oxirgisi 18.12.2020, 7, 00011, dastur55555555555555555, 8 mavzu Zamonaviy avtomatlashtirilgan loyihalash tizim asoslari (2), lABORATORIYA iAKT 2022-2023, Qurilishda axborot texnologiyalari Shadmanova U.A 0000, Sobirjonov SHIR, 6-laboratoriya, Ochildiyeva Qirmizoy Mengziya qizi (1), Professional ta\'limda xorijiy tillar iyun, MAXORAT-DARSI ISH REJASI
    7.3. Атмосферада кечадиган физик кимёвий жараёнлар
    «Иссиқхона эффекти» ҳодисаси. Бир қатор микрогазлар ернинг иссиқлик мувозанати ўзгаришида муҳим роль ўйнайди ва ер юзида аста-секин ҳароратни ошиб боришини характерловчи «иссиқхона эффекти» деб аталувчи ҳодисани содир қилади. Бу ҳодисани содир бўлишида асосий ўринни эгалловчи газлар ёруғлик нурларини ўзидан ўтказиб юборсада, ин-фрақизил нурларни тутиб қолади. Қуёш нури атмосфера орқали уларнинг концентрациялари биосферага антропоген таъсирлар натижасида тез ошиб боради. Иссиқлик нурларининг «соя солиш» хусусияти метан ва айниқса, азот гемоксиди молекулаларида юқори, аммо углерод қўш оксиди молекуласида бу хусусият нисбатан паст. Углерод қўш оксиди атмосферага органик ёнилғиларни нефтъ, газ, кўмир, ўтин ва бошқа ёнилғиларни ёниши ҳамда организмларнинг нафас олиши ҳисобига чиқарилади. Бундай микро газлар оқими бўлиб дунё океанлари ҳам хизмат қилади. Дунё океанлари сувининг тубида ётқизиклар кўринишида тўпланадиган карбонатлар шулар жумласидандир. Углерод қўш оксидининг катта қисми фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади ва янги ҳосил бўлган органик бирикмалар таркибига кириб бирикади.
    Озон қаватининг емирилиши. Озон қаватининг емирилиши ҳақида олимлар 50-йилларнинг бошида огоҳлангиришган эди. Унинг емирилиши юқори товушли самолётлар ташлайдиган азот оксидлари билан боғлиқ, деган фикрни илгари сурганлар. Аммо 1974 йилга келиб озон экранидаги тешиклар» сунъий кимёвий бирикмалар фтор-хлор углеродлар (ФХУ)нинг таъсири натижаси эканлиги аниқланди. Бу газлар парфюмер саноа-тида, совуткич қурилмалари, кондиционерлар ва ўг ўчириш воситалари ишлаб чикдаишда кенг ишлатилади. Ер шарининг хар қандай регионидан атмосферага ташланадиган ФХУ бутун атмосфера бўйлаб тарқалди ва Антарктида устида ўзига ҳос маьлум бир чегараланган қутб гирдобига тушади. Бу ҳолат ёпиқ қозонни эслатиб, бутун қиш ва баҳор фасллари давомида ҳаво массасининг алмашинуви содир бўлмайди ва озоннинг емирилишига хам ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Ҳозирги кунда Антарктидадаги озон тешигининг юзаси АҚШ ҳудудига тенг бўлиши майдон ўлчамига яқинлашган. Олимларнинг хулосаларига кўра, 1978 йилдан 1984 йилга қадар озон микдори 3 % га камайган. Антарктида устидаги озон қатлами тезлик билан емирилмоқда ва ҳозирги вақтда унинг қалинлиги 1960 йиллардагига нисбатан 2 марта камайган. Юз минглаб заводлар мўрисидан чиқаёгган газлар озон қатлами тешилишига сабаб бўлмоқда. Агар бутун дунёдага мамлакатлар ҳавога ташланаётган бундай зарар келтирувчи моддалар чиқишини тўхтатиб қўйганда ҳам, улар атмосферада бир неча йил сақланади(18-расм). Эркин ҳолдаги хлор миқдори атмосфера қатламларидаги озон тешиги минтақасидан 100-400 марта катта.
    Озон қаватининг емирилиши муаммосини ҳал этиш мақсадида 1965 йилда «Озон қаватини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Вена Конвенцияси имзоланган. 1987 йидда Монреал конференцияси бўлиб, унда 56 давлатдан вакиллар қатнашдилар. Конференцияда озон қаватининг емирилишга олиб келувчи зарарли фрионларни ишлаб чиқаришни 50 % га камайтириш, уларни хлорсиз моддалар билан алмаштириш, фтор ва аэрозолларни кўллашни тақиоқлаш, унинг ўрнига бошқа экологик жиҳатдан тоза газлардан фойдаланиш кабй қатор масалалар кўриб чиқилди ва баённомалар имзоланди.
    1989 йилдан буён Ўрта Осиё гидрометеорология бошкармаси томонидан доимий равишда Марказий Осиёнинг тоғлари ва тоғ олди ҳудудларида озоннинг умумий миқдори (ОУМ) ўрганиб келинмоқда. Учта республика ҳудудида жойлашган 10 та станциядан иборат озонометрия тармоғи ташкил этилган. Улардан 5 таси Ўзбекистон ҳудудада кузатув ишлари олиб боради. Кузатув постлари М- 124 русумли озонометрлар билан жиҳозланган. МС «Тошкет» деб номланган станциядан ташқари барча станцияларда кунига 3 мартадан тушликка яқин ОУМ кузатилади. МС «Тошкент» станциясида 1993 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кузатиш олиб борилади ва олинган маълумотлар ҳар куни Санкт-Петербургдаги марказий обсерваторияга жўнатилади. Бундан кўзда тутилган мақсад, халқаро тизимда маълумотлар алмашинувидир. Қолган станциялардан олинган маьлумотлар йиғилади ва Ўрта Осиё Гидрометеоралогия илмий-текшириш инстутида таҳлил қилинади. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, Тошкент устида ОУМ 1989 йилда 10-12 % га камайган. ОУМ фаслларга қараб ўрганилганда унинг камайиши куз фаслида содир бўлишлиги аниқланган. Марказий Осиё тоғларида озон қатламининг емирилаётганлигини Метеор-3 русумли сунъий йўлдошга ўрнатилган «ТОМS» аппарати маълумотлари ҳам тасдиклайди. Озоннинг минимуми Помирда, эҳтмол Ҳиндақуш ва Ҳнмолай тоғларигача чўзилган бўлиши мумкин. Республиканинг 8 та саноатлашган шаҳарларда кимёнинг «нам» усулида ер юзасидаги токсик озонни кузатиш ишлари олиб борилади.Унинг натижасига кўра оэон микдори 0,006 дан 0,056 гача ўзгариб туради. Шу билан бирга, озон концентрацияси ҳар йили 1-4 % га ошаётганлиги кузатилмоқда.

    Download 461,48 Kb.
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




    Download 461,48 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Атмосферада кечадиган физик кимёвий жараёнлар

    Download 461,48 Kb.