Ҳаво муҳитини муҳофаза қилиш тадбирлари




Download 461,48 Kb.
bet65/66
Sana04.12.2023
Hajmi461,48 Kb.
#111123
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Suvning tarkibi va tuzilishi Suvning fizik-kimyoviy ko’rsatkichl-fayllar.org

7.5. Ҳаво муҳитини муҳофаза қилиш тадбирлари
Саноат корхоналари ва коммунал ҳўжаликлари чиқиндилари ҳисобига шаҳарлар атрофида турли чиқинди омборларининг пайдо бўлиши, ахлатхоналарнинг кўпайиши атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилишни тақозо этади. Мазкур масала гигиена фанининг масаласи бўлибгина қолмай, балки ижтимоий ва иқтисодий масала ҳамдир. Бироқ бу масала қомплекс равишда ҳал этилмаса, ечилиши мураккаб бўлган муаммо бўлиб қолади. Ҳозирги вақтда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш мақсадида уч хил тадбирни амалга ошириш кўзда тутилади. Булар мантиқий, техник ва лойиҳалашга асосланган тадбирлардир. Мазкур тадбирларни амалга ошириш билан аҳоли турар жойларидаги атмосфера ҳавосн булғанишларини рухсат этиладигад миқдорини таъминлаш мумкин, қолаверса, аҳолининг санитария турмуш шароитини ҳам яхшиласа бўлади. Атмосферани ифлосланишига қарши кураш бўйича ўтқазиладиган мантиқий тадбирлар мажмуасига - атмосферани ифлослантирувчи асосий манбалардан бири бўлган автомобил) учун янги турдаги двигателлар яратиш, уларии технологик тоза ёнилғи турига ўтказиш, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи барча кархоналарни шаҳардан ташқарига жойлаштириш, ишлаб чиқариш корхоналарини бир-бирига яқин жойлаштирицши қатьиян ман этиш ва бошқа шу каби тадбирлар киради, Чунки улардан чиққаи ташламалар фотокимёвий реакцияга киришиб янада хавфли бўлган моддларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.Атмосферани автотранспортлар таъсирида ифлосланишини камайтириш учун кўчалар текислигида таъминлаш ва автомобиллар ҳаракатини «яшил тўлқиилар» принципи бўйича ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳол ўз навбатида шаҳар магистрал йўллари бўйлаб машиналар оқими ҳаракати хавфсизлигинн таъминлайди. Бутун дунеда автокорҳоналар сонини ошиб бориши олимлар ва конструкторларни автомобиллар учун шундай моторлар яратишди тақозо қиладики, улар ишлаган вақтида ҳавога чиқадиган зарарли компонентлар чиқмасин ёки чиқса ҳам жуда кам миқдорда чиқсин. Бу борада сиқилган газдан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки автомобилда ёнилғини максимал ёнишига эришиш атмосферага ташланадиган зарарли моддаларни бензинга ишловчи автомобиллардагига нисбатан сезиларли дара-жада кам чиқаради. Қуёшли ўлкаларда куёш батареяларида ишловчи электромобилларни яратиш имкониятлари ҳам мавжуд. Ҳозирча, машиналарни сўндиргичларидан чиқадиган газларни камайтириш муаммосини автомобиль двигателларини ва ёнилғи таъмйнот тизимини еозлаш орқали ҳал этиш лозим. Дунёнинг кўпгина мамлакатла-рида нефтни тўғридан-тўғри ҳайдаш йўли билан тетраэтил қўрғошинсиз бензин ишлаб чиқарилмоқда. Бундай бензин билан ҳаракатланган автомобиллардан ҳавога чиқадиган заҳарли қўрғошин бирикмалари концентрацияси сезиларли даражада кам бўлади.
Ўзбекистон Республикасида ҳам мустақиллик йилларида янги маҳсулот турлари — бензин, авиакеросин, нефть мойларининг ҳар хил турлари, суюлтирилган газ ва бошкалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Бу заводнинг ўзига хос хусусияти шундаки, нефтни қайта ишлаш жараёнида нефть таркибида кўп бўлган олтингугуртдан ҳам тозаланади. Натижада бензин таркиби эиг хавфли олтингугурт газларидан холи бўлади. Атмосферанинг ифлосланишига қарши курашда электрлаштирйш, газлаштириш ва иссиқлик таъминотини яратиш ҳам муҳим ўрин тугади. Шунингдек, ўсимлик зараркунандаларига қарши ишлатиладиган биологик, кимёвий воситалар ва биопрепаратларнинг аҳамияти катта. Баъзан шамол ҳаракатини вақтинчалик тўхташи ҳавбни ифлослантирувчи моддалар концентрасияларини ошиб кетишига Сабаб бўлади. Бундай ҳолларда қисқа муддатга корхонани тўйитиб, атмосферага ташланадиган ташламаларни қисқартириш мумкин. Ифлосланган ҳавони тозалашнинг энг маъқул усули бу кўкаламзорлаштиришдир. Айнан яшил ўсимликлар фотосинтез натижасида ҳаво тозалигини таъминлайди, газланганлик ва зарарли ташламалар билан ифлосланишини камайтиради, Микро иқлимни яхшилайда. Зарарли моддаларнинг максимал миқдори қиш фаслида кузатилади. Шунинг учун йил давомида ўсадиган яшил ўсимликлар эгаллаган майдонларни кўпайтириш лозим. Транспорт во-ситалари ташламалари билан ўсимликларнинг ифлосла-ниши асосан йўл четидан 50 метргача бўлган масофада кузатилади. Энг кўп ифлосланиш 7-25 метр масофада содир бўлади. Шунинг учун йўл четларида етиштирилган мевалар, кўкатлар ва доривор ўсимликларни истеъмол қилиш таъқиқланади. Йўл ёқасидан 50 метр масофада жойлашган боғларда етиштирилган мевалар таркибида қўрғошин миқцори РЭЧМдан 3 марта юқори бўлиши аниқланган. Дарахт баргларга Сув сепиб уларни қурум, чанг ва бошқа ифлосликлардан ювиш ўсимликни тикла-ниш фаоллигини оширади.

Download 461,48 Kb.
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Download 461,48 Kb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Ҳаво муҳитини муҳофаза қилиш тадбирлари

Download 461,48 Kb.