Рақамли тасвир тушунчалари




Download 10.26 Mb.
bet3/65
Sana30.11.2022
Hajmi10.26 Mb.
#32404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Tasvirlarlarga raqamli ishlov berish-Ma\'ruzalar
1-Mavzu O'z.t.soh.o'rg.TAQDIMOTI(1) (1), 70ea5d59-6c32-4036-abc3-ce4f3337304d, СОВРЕМЕННЫЕ МЕТОДЫ ПРОДАЖИ ГОСТИНИЧНЫХ УСЛУГ, kurs ishi, So\'rovnoma1-ilova, Kichik yosh guruhlarda jismoniy tarbiya mashg’ulot ishlanma, Kiber huquqdan 2 va 3 praktik
2. Рақамли тасвир тушунчалари
Ҳозирги замонавий компьютерларда график режим асосан RGB ранг системада ишлайди. Унда битта пикселда учта ранг (R-қизил, G-яшил, B-кўк) аралашмасидаги ранг қиймати бўлади. Унда мумкин бўлган ранглар сони 2563=16777216 тага етади. Бу режим жонли табиатдаги кузатилган ранглардан қолишмайдиган тасвирни сақлаш, ишлов бериш ва узатиш имконини беради. Ҳар қандай рангни учта асосий бўлган - қизил, яшил ва кўк рангларнинг аралашмаси ёрдамида тасвирлаш мумкин. Агар биз 3 байт ёрдамида нуқтанинг рангини кодлаштирмоқчи бўлсак, унда 1-байт қизил, 2-байт яшил, 3-байт эса кўк рангни ифодалайди. Рангли тўпламнинг байт қиймати қанчалик катта бўлса, мазкур ранг шунчалик аниқ ва равшан бўлади.
RGB ва бошқа ранг системаларининг хусусиятлари билан кейинги бўлимларда кенгроқ танишамиз.
Энди, рақамли тасвирнинг бевосита компьютер хотирасида қандай кўринишда сақланишини кўриб чиқамиз. Бизга маълумки, компьютерларнинг ясси экранларида тасвирлар асосан икки ўлчовли (2D) массив (ёки матрица) шаклида ифодаланади. Икки ўлчовли тасвирни иккита координаталар ўқига жойлаш мумкин. Бунда фақат y координата ўқининг ўсиши юқоридан пастга қараб ўзгаради. Демак, бу ҳолда координаталар боши матрицанинг чап юқори бурчагида жойлашади. Тасвирнинг эни – w ва бўйи – h каби ифодаланиб, улар матрицанинг устунлари ва қаторлари сонини ифодалайди (1.5-расм).
Матрицанинг элементларида тасвир рангига мос қиймат сақланади. Ранг қиймати сақланадиган жойни пиксел (Pixel) деб ҳам юритилади. Демак, пиксел деганда энг кичик тасвир нуқтаси (ёки бўлаги)ни тушуниш мумкин. Буни янада соддароқ тушунишингиз учун қуйидаги ҳолатни кўз олдингизга келтиринг.
Айтайлик, сизнинг қўлингизда қоғоз шаклидаги бирор сурат ва қайчи бор. Сиз қайчи билан қўлингиздаги суратни энлаб ва бўйлаб шундай майдалангки, уни бошқа яна майдалаб қирқишингизни иложи бўлмасин. Ана ўша энг кичик қоғоз бўлагини “пиксел” сифатида қарашингиз мумкин. Майдаланган қоғоз бўлакчаларига эътибор берсангиз фақат бир хилдаги рангни кўрасиз. Демак, рақамли тасвирлар пикселида фақат битта ранг қиймати жойлашади. Бирор координатадаги пискелни каби ифодалаш мумкин.
Шу ўринда, “Мегапиксел” (Мп) тушунчасини изоҳлаб ўтсак. Мега – бу миллион деган маънони беради. Масалан, 1 Мегапиксел ўлчовимиз 1 млн. та пиксел дегани. Мисол учун тасвиримизнинг ўлчами 1920×1200 ҳажмда бўлса, у ҳолда бу тасвирнинг пикселлардаги ҳажми 2,3 Мп бўлади. Яъни, бунда тасвирнинг эни 1920 та пиксел (ёки нуқта), бўйи эса 1200 та пиксел, жами пикселлар сони 1920×1200=2 304 000 та пискелга тенг бўлади ва ҳ.к. Турли рақамли тасвирлар билан боғлиқ қурилмалар, хусусан, фотоаппаратларнинг асосий техник хусусиятлари уларнинг битта кадрга (ёки матрицага) қанча пикселларни сиғдира олиши билан баҳоланади. Яъни, битта кадрда қанчалик кўп пикселларни ўзида қамраб олса, ана ўша фотоаппаратнинг тасвирлар сифати юқори бўлади.
Таъкидлаш керакки, пикселлардаги ранг қийматлари ахборот ўлчов бирликларидан бўлган 1 байт ҳисобида ўлчанади. Яъни, пикселлардаги ранг қийматлари 0÷255 оралиғидаги қийматлардан бирига тенг бўлади. Бунда ранглар 0 дан 255 гача тўқ рангдан очариб бориши кузатилади.
Агар тасвир рангли бўлса, юқорида таъкидлаганимиздек, битта пикселда учта ранг (Red-қизил, Green-яшил, Blue-кўк) аралашмалари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири 0÷255 оралиғида тусланади. Агар тасвир кулранг (ёки нимранг; ингл.“Grayscale”; рус.“Полутоновый”) бўлса, у ҳолда пикселдаги ранг қийматлари фақат битта ранг компонентидан иборат бўлиб, у 0÷255 оралиғида, яъни қора (0)дан оқ (255)гача бўлган ранглардан иборат бўлади. Кулранг тасвирлар ҳозирги кунда маиший ҳаётимизда деярли учрамайди. Лекин, уларни олдинроқ, яъни бир неча ўн йиллар олдин кўп учратганмиз. Масалан, олдинги (эски) телевизорларимиз ҳозиргидек рангли эмас, кулранг (одамлар тилида оқ-қора дейилган) бўлган, шунингдек, фотосуратлар ҳам худди шундай бўлган ва ҳ.к.
Кулранг тасвир (юз тасвири)нинг бир бўлагини катталаштирилган ҳолати ва ундаги пикселларда ранг қийматларининг намуна кўринишини 1.6-расмда кўришингиз мумкин.

1.5-расм. Икки ўлчовли координаталар ўқи бўйича тасвир матрицасининг кўриниши.

1.6-расм. Кулранг (юз) тасвири бўлаги ва ундаги пиксел ранг қийматлари.



Download 10.26 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Download 10.26 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Рақамли тасвир тушунчалари

Download 10.26 Mb.