• Тексликлар рельефи.
  • O’zbekiston orografiyasi va relyefining asosiy xususiyatlari




    Download 1,66 Mb.
    bet34/171
    Sana14.05.2024
    Hajmi1,66 Mb.
    #231734
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   171
    Bog'liq
    attaestatsiya javoblari

    33. O’zbekiston orografiyasi va relyefining asosiy xususiyatlari
    Ўзбекистон ҳудуди ер юзасининг тузилишига кўра икки қисмга бўлинади: тоғолди-тоғлар ва текисликлар. Тоғ олди ва тоғларга республика шарқи ва жануби-шарқидаги тоғ тизмалари, тоғ олди қия текисликлари ҳамда тоғ орлиғидаги ботиқлар, текисликларга эса пасттекисликлар, денудацион текисликлар ва платолар киради. Республикамизнинг шарқий ва жануби-шарқий қисмини Тяншан ва Олой тизмаларининг тармоқлари, ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмини Турон текислигининг марказий қисми эгаллаган. Ўзбекистон умумий майдонининг 78,7 % ини текисликлар, 21,3 % ини тоғлар ташкил этади, мамлакатнинг энг паст нуқтаси Мингбулоқ ботиғи бўлса (-12 м), энг баланд нуқтаси Ҳисор тоғининг Қолдирға тизмасидаги Ҳазрати Султон чўққисидир (4643 м). Ўзбекистоннинг ер юзаси асосан шарқ ва жануби-шарқдан ғарб ва шимоли- ғарб томон пасайиб боради. Шу сабабдан ҳам дарёлар шу томонга оқади. Текисликлар яхлит бўлиб Амударёнинг қуйи ва ўрта оқими, Сирдарёнинг ўрта оқими, Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқими атрофидаги ерларни ишғол этган. Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида Устюрт платоси атрофидаги текисликлардан тик кўтарилган чинклар билан ажралиб туради. Ўзбекистоннинг энг паст ерлари Оролнинг қуриган қисми Амударёнинг дельтаси, Қизилқумнинг шимоли-ғарбий қисмлари бўлиб, буларнинг океан сатҳидан ўртача баландлиги 30-100 м. Султонувайс, Бўкантоғ, Қулжуқтоғ, Томдитоғлар Ўзбекистон текислик қисмининг энг баланд (900 м.гача) қисмиларидир. Ўзбекистоннинг шарқий ва жануби-шарқий қисмларини эгаллаган тоғ тизмалари Қоржонтоғ, Угам, Писком, Чотқол, Фарғона, Қурама, Нурота, Моргузар, Туркистон, Ҳисор-Зарафшон тизмалари Ғарбий ҳамда Жанубий Тяншан ва Олой тоғ системаларининг тармоқлари бўлиб, уларнинг ўртача баландлиги 2000-2500 метрни ташкил этади. Айрим чўққиларнинг баландлиги эса 4500 м.дан ҳам ошади. Бу тоғ тизмаларини Тошкент-Мирзачўл, Фарғона, Самарқанд, Сангзор, Қашқадарё, Сурхондарё каби тоғ оралиғи ва тоғ олди ботиқлари бир-биридан ажратиб туради. Тексликлар рельефи. Ўзбекистоннинг ғарбий текислик қисми рельефининг хусусиятига кўра Устюрт платоси, Қизилқум ва улар орасида жойлашган Орол-Сариқамиш сойлигига бўлинади. Устюрт-тўлқинсимон баланд текислик (плато). Унинг майдони (Ўзбекистонда) 40 минг км2 , ер юзасининг мутлақ баландлиги қирларида 160-250 метрни, улар орасидаги қум ва шўрхоклар билан банд пастликларда 50-80 метрни ташкил этади. Энг баланд нуқтаси Қорабовур қирларида 292 метрга етади. Устюртнинг чеккалари тик жарликлар ¸чинкº лар билан тугайди. Чинклар учламчи даврнинг оҳактош, мергел ва гилларидан иборат горизонтал қатламлар ҳосил қилган ётқизиқлардан тузилган. Бу ётқизиқлар очилиб қолиб, емирилиб тик ёнбағирлар ҳосил қилган. Чинклар Устюрт платосининг табиий чегараси ҳисобланади. Орол денгизи ғарбий қирғоғи бўйлаб чўзилган шарқий чинкнинг мутлақ баландлиги 180-200 м. Чинкнинг кенглиги бир неча юз метрдан 1,5 км. гача боради. Устюрт платоси сармат оҳактоши, гипси, неоген мергеллари ва палеоген гилларидан ташкил топганлиги учун унда карст рельеф шакллари кўплаб учрайди. Сармат ётқизиқларининг усти 1-1,5 метр қалинликда шағал, қум, чағиртошлар билан қопланган. Устюрт билан Қизилқум оралигида Амударёнинг аллювиалдельта ётқизиқлари билан тўлган Орол-Сариқамиш ботиғи жойлашган. У Турон пасттекислигининг катта қисмини эгаллаган плиоцен текислиги ўрнида ҳосил бўлган. Қуйи Амударёда ёши ҳар хил бўлган учта аллювиал-дельта текисликлари ажратилади. Булар Сариқамиш, Оқчадарё ва ҳозирги замон дельталаридир. Амударёнинг ҳозирги замон ва ҳаракатдаги дельтаси ва шаклланаётган, яъни Орол бўйи дельтаси қия текислик бўлиб, унинг мутлақ баландлиги юқори қисмида (Нукус яқинида) 73 метр бўлса, Мўйноқ яқинида 53 метр бўлган. Ер юзаси ўзанлар, кўл ўрни ботиқлари, ўзанлараро пастликлар, қум тепалар, канал ва коллекторлар билан парчаланган. Шаклланаётган дельта рельефи ҳозирги замон дельтасидан фарқ қилади, у дельтанинг ғарбий ва марказий қисмини эгаллайди (чегара Қизилжар- Қўшканатоғ- Белтоғ йўналиши бўйлаб ўтади), у ерда 1960 йилларгача бўлган сув тошқинларининг излари сақланиб қолган. Булар ёш ётқизиқлар ва ўзанлар, ўзанлараро пастликлардан иборат. Ҳозирги кунда бу ерда денгизнинг чекиниши ва дельтадаги гидрографик режим ўзгариши билан чўллашиш авж олмоқда, рельефнинг шаклланишида дефляция кучайиб бормоқда. Амударё ҳозирги замон дельтасининг шарқий қисмини кўп йиллардан бери сув босмаган. Шунинг учун бу ер рельефининг шаклланишида шамол ишининг таъсири катта. Шамол бу ердаги пастликларни тўлдириб, анча текислаб юборган, бу ерда қум рельефи шакллари кенг тарқалган.

    Download 1,66 Mb.
    1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   171




    Download 1,66 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O’zbekiston orografiyasi va relyefining asosiy xususiyatlari

    Download 1,66 Mb.