|
Тест тузишга доир тавсиялар
|
bet | 2/4 | Sana | 21.05.2024 | Hajmi | 69,57 Kb. | | #248647 |
Bog'liq konfirensiya shablonАннотация: Сегодня практически каждое испытание системы образования является одним из наиболее активно используемых методов на данном этапе. Самое приятное в этом методе — прозрачная оценка полученных знаний без человеческого фактора. Тест, как и другие методы оценки, строится на основе своих определенных законов – правил, принципов. Четкий, логически структурированный вопрос теста не вызовет возражений у пользователей. В данной статье рассказывается об аспектах, на которые следует обратить внимание в процессе подготовки тестов, принципах подготовки тестов, а также некоторых ошибках, возникающих в процессе подготовки тестов, и методах их устранения.
Ключевые слова: тест, задачи теста, принципы подготовки теста, недостатки в процессе подготовки теста, анализ теста.
Ҳозирги вақтда бутун дунёда олинган билимни баҳолашда инсон омили иштирокисиз усул(тест тизими) энг самарали усул сифатида қўлланилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда тест синовида тайёргарлик кўраётган ўқувчиларга нисбатан қўйилаётган талаб бир қадар оширилмоқда. Бунга ўқувчиларнинг билим савиясида йилдан йилга ўсиш кузатилаётганлиги асосий сабаблардан биридир. Тузилган тест саволда берилган тўртта жавобнинг биттаси тўғри бўлса, нотўғри учта алтернатив жавоблар ҳам тўғри жавобга жуда яқин келади. Уларнинг ичидан тўғрисини танлаш учун ўқувчидан кучли билимдан ташқари, зукколик, мантиқий тўғри фикрлаш ва тест ечишдаги тажриба талаб қилинади. Тестнинг афзаллиги жараённинг адолатлилиги, холислиги ҳисобланади. Ҳозирги пайтда таълим муассасаларида тест топшириқларидан самарали фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган. Таълим назорати тест усулида талабанинг олган билимини баҳолашни энг тўғри усул деб ҳисоблайди.
Тест усули жаҳоннинг кўплаб ривожланган давлатларида амалда синовдан ўтган. «Тест» (ингл. «синов») шахснинг билимлари, қобилиятлари ёки кўникма ва малакаларини баҳолаш учун ишлатиладиган саволлар, масалалар ёки амалий машғулотлар йиғиндисини англатади.
«Тест топшириғи» деганда эса тестнинг таркибига кирган муқобил жавоблари берилган ёки бошқа турдаги алоҳида топшириқ тушунилади.
Тест синовлари қуйидаги афзалликларга эга:
-ўқувчилар ўзлаштирган билимлар, кўникма ва малакалар даражасини тез ва қулай аниқлаш мумкин;
-ўқувчилар билимини ҳаққоний ва табақалашган ҳолда баҳолаш ошади;
-ўқувчилар билимини назорат қилишга кам вақт сарфланади;
-китоб ва мавзу устида мустақил ишлаш ва таҳлил қилиш кўникма- малакалари шаклланади.
Тест усули бирмунча технологик хусусиятга эга бўлиб, билимларни ўзлаштириш сифатини назорат қилишда ўқитувчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширади ва ўқув дастурининг чуқур ҳамда ҳар томонлама ўзлаштирилишини таъминлайди. Тестология назарияси ва амалиётида шу нарса маълумки, тест ўқувчиларнинг билимини баҳолашга хизмат қилади ва қуйидаги учта тамойилга таянади:
Тестнинг обективлиги - яъни ўқувчига қўйиладиган баҳо уни қўядиган шахсга боғлиқ бўлмаслиги шарт.
Ишончлилик - бу ўқувчининг билимларини ўлчашнинг аниқлик даражаси ёки бир марталик педагогик ўлчаш жараёнида олинган натижаларга қанчалик ишониш мумкинлигини билдиради.
Валидлик - тузилган тестнинг ўқув дастури мазмунига мослигини билдиради.
Тестология - инглизча сўздан олинган бўлиб, тест — синов, юнонча логос — билим сўзлари бирикмасидан иборат.
Тестология фанлараро фан бўлиб, илмий асосланган ва сифатли педагогик диагностик ўлчов методикаси ҳақидаги фан саналади.
-Тестология фанининг объекти:
-Тест топшириқларини тузиш жараёни;
-Тест топшириқларини амалиётга жорий этиш ва ўтказиш жараёни;
-Тест топшириқларидан олинган натижаларни умумлаштириш жараёни саналади.
Тестологияни қўллашда умумий хусусиятлар:
тестлар тузиш методикаси,
самарадорлик,
вариативлик,
ишончлилик,
ҳар бир фан соҳасининг ўзига хос хусусиятлари,
фаннинг таълим мазмуни,
тестларнинг мантиқий тузилиши,
тест синовининг ўтказилиш мақсади,
касбий ва умумтаълим билимларни назорат қилиш ва баҳолаш тартиби ва ўлчови эътиборга олинади.
|
| |