• 31-to’plam 1-qism May 2024
  • Тест тузишга доир тавсиялар




    Download 69,57 Kb.
    bet4/4
    Sana21.05.2024
    Hajmi69,57 Kb.
    #248647
    1   2   3   4
    Bog'liq
    konfirensiya shablon

    Тест методининг кенг тарқалиши, ривожланиши ва такомиллашувига кўра қуйидагича тест шакллари мавжуд:Тест топшириқларини тўртта шаклга
    ажратилади: Тест топшириқларини тузишда ўзлаштиришнинг репродуктив даражасидаги тестлар миқдори ортиб кетмаслигига эътибор бериш керак. Ўқув материалини ижодий даражаларда ўзлаштирилганлигини аниқловчи-очиқ тестлар, бир нечта жавобли-ёпиқ тест, мувофиқликни аниқловчи тест шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Уларга тўхталиб ўтамиз:
    Очиқ тестлар. Агар тест топшириғи матнида унинг таянч сўзлари ёки гап тушириб қолдирилган бўлса, бундай топшириқ очиқ, тугалланмаган тест деб аталади. Мазкур шаклдаги тестларда таълим олувчиларнинг битта, иккита сўздан иборат қисқа ва аниқ жавоб беришлари тахмин қилинади. Бу ҳақда тестга илова қилинган йўлланмада баён этиш керак бўлади ва тест бланкасининг бўш жойида жавоб учун зарур бўлган жой қолдирилади.
    Ёпиқ тестлар. Бу топшириқ шарти (фикр ёки савол) биттаси тўғри, қолганлари эса нотўғри, лекин ҳақиқатнамо жавоблар мажмуидан таркиб топади. Бундай топшириқлар берк деб аталишининг сабаби шундаки, ўқувчи ўз жавобини ифода этолмайди, у жавобни таклиф этилган мажмуадан танлаб олиши керак. Бундай тестлар савол ва бир неча жавоблардан иборат бўлади, бу жавоблардан бири тўғри, қолганлари тўғрига ўхшаш, бироқ нотўғри бўлади.
    Мувофиқликка оид тестлар. Бундай тестларнинг моҳияти кўп сонли элементларнинг бошқаларига мувофиқлигини аниқлашга асосланган. Бу топшириқлар «мувофиқлик аниқлансин» деган сўздан иборат йўриқнома асосида тузилиши лозим.
    Тўғри кетма-кетликни аниқлаш бўйича тузилган тест. Маълум жараён оператциялари кетма-кетлигини нотўғри санаб бериш, аниқ фикрдаги сўзларнинг тўғри тартибини бузиш ва ҳоказо йўллар билан тузилади. Ўқувчининг вазифасига ҳаракатларни тартибга солиш, рақамлаб чиқиш киради.
    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак тест синовларининг аҳамияти катта бўлиб, бунда ўқувчи тестнинг жавобини топиши асосий натижа эмас, балки олган билимларини ҳаётга тадбиқ қила олишидир. Таълим жараёнларида ўқувчиларга билим бериш, уларнинг фан бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда ўқувчилар билимини баҳолашда оғзаки, ёзма, амалий кўникма, муаммоли масалалар билан биргаликда тест синовларидан ҳам фойдаланиб келинмоқда. Тестлар ўқувчи психологиясига у ёки бу маънода жуда катта таъсир қилади, ўқувчи билимини тўрт босқичда яъни эслаш, мулоҳаза қилиш, бир нечта ечимларни топиш ва билимларни ҳаётга татбиқ этиш орқали аниқлашга йўналтирилган педагогик метод ҳисобланади. Бунда уларга бериладиган тест ўқувчининг билим савиясига мос бўлиши ниҳоятда аҳамиятлидир. Бола тестни ечишга кўзи етсагина уни ишлашга ҳаракат қилиб кўради. Тест тузиш жараёни, усуллари, тест турлари йилдан-йилга сайқалланиб бормоқда, бу эса жамиятда тестинг тутган ўрнини янада мустаҳкамламоқда.
    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

    1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли «Таълим тўғрисида»ги қонуни.

    2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-апрелдаги “Ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарори.

    3. Ахборотнома ИХ. ЎзРВМ ҳузуридаги Давлат тест маркази.-Т. 2001.

    4. Дусчанов,Б.А.Тестология тест тузиш санъти/Б.А.Дусчанов, Б.С.Рахимов, С.К. Собирова. - Текст: непосредственниьга//Молодой ученмй. - 2017. - №16.2(150.2).С.27-28.





    www.pedagoglar.org 31-to’plam 1-qism May 2024

    Download 69,57 Kb.
    1   2   3   4




    Download 69,57 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Тест тузишга доир тавсиялар

    Download 69,57 Kb.