ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА
КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу:
SNMP протоколлари
ТОШКЕНТ 2017
SNMP протоколлари
Режа
1. SNMP протоколи ривожланиш тарихи
2. SNMP бошқарув асослари
3. SNMP протоколи камчиликлари
4. NetFlow протоколи таҳлили
Таянч иборалар: SNMP, High-Level Entity Management System, Simple
Gateway Monitoring Protocol, Common Management Information Protocol, Internet
Architecture Board, Structurefor Management Information, SNMP-менеджер, SNMP-
агент, Protocol Data Unit.
1. SNMP протоколи ривожланиш тарихи
SNMP протоколини яратишда уч йўнилиш бўйича ишланмалар ўз
ҳиссасини қўшди:
1. High-Level Entity Management System (HEMS)
Юқори даражадаги бошқарув объектлари тизими. Бир қатор қизиқарли
техник характеристикалар билан бошқарув тизимини белгилайди. Афсуски,
HEMSдан фақат унинг ишлаб чиқилган жойларида фойдаланилди, ва бу, унинг
фаолияти тўхтатилишига олиб келди.
2. Simple Gateway Monitoring Protocol (SGMP)
Оддий роутер ёрдамида бошқариш протоколи. Тадқиқот бир гурух тармоқ
муҳандислари томонидан тез ўсаётган Internet билан боғлиқ масалар ечимини
топиш учун бошланилган; уларнинг иши натижаси Internet роутерларини
бошқариш учун мўлжалланган протокол ҳисобланади. SGMP Internetнинг
кўплаб ҳудудий тармоқларида амалга оширилган.
3. ТСР юзасидан CMIPoverTCP (CMOT). OSIга асосланган тармоқ
бошқарувини,
хусусан,
ТСРга
асосланган
бирлашган
тармоқларни
соддалаштириш учун Common Management Information Protocol (CMIP) (умумий
бошқарув маълумот протоколи)ни қўллашни даъват қилади. Бу уч услубнинг
(HEMS, SGMP и CMOT) устун ва камчиликлари 1987-йил
иккинчи ярми
давомида тез-тез ва қизғин муҳокама қилинди. 1988-йил бошига келиб, бугунги
кунгача ўзаро таъсирнинг такрорланмас механизмларини сақлаб турадиган ўз
тармоқ
қурилмалари
учун
ўзининг
мониторинг
маҳсулотлари
ва
конфигурациясини яратган турли ишлаб чиқарувчилар бошқарув воситалари
қандайдир умумий тўплами зарурлиги маълум бўлди.
Кўплаб кенгашлардан кейин IAB (Internet Architecture Board,
Интернет
протоколлари техник ишланмаси учун жавобгар гурух) 1988-йил апрелида даврга
оид RFC 1052 IAB Recommendations for the Development of Internet Network
Management Standardsни чоп этди: унда у тез орада Оддий Тармоқ Бошқаруви
элементларини (Simple Network Management) тузишга даъват қилди. Иккита
ишчи гурух ташкил қилинди. Бир гурух Бошқарув
Информацион базаси MIB
(Management Information Base) элементларини ишлаб чиқиш билан шуғуллана
бошлади. Кейинчалик, бу йўналиш бўйича ишлар Объектларни Бошқариш
Структураси SMI (Structure for Management Information) тузилишига қўшилиб
кетди.
Протокол бошқарувини ривожлантириш билан машғул бошқа гурух эса
кейинчалик SNMP деб номланган SGMPнинг янги версиясини яратиш бошқарув
муаммолари вақтинчалик ечими бўлади, деган қарорга келди. Узоқ вақт
қўлланилиши учун, чуқур ва батафсил ишланмалардан кейин OSI (ёки CMOT,
ёки CMIP) га асосланган технологиялардан бири қўлланилиши керак эди.
Ундан ташқари, барча бошқарув тизимларида бошқарув структураларини
намойиш қилиш учун умумий тилга ўхшаш ASN 1 (Abstract Syntax Notation One,
биринчи рақамли синтаксиса спецификацияси)ни қўллашга келишиб олинди. Бу
спецификация ҳозирги кунда. MIB структураси ва элементларини тасвирлашда
қўлланилади.
1988-йил августда учта асосий ҳужжат пайдо бўлди:
1. RFC 1065: Structure and Identification of
Management Information for
TCP/IP-based internets.
2. RFC 1066: Management Information Base for Network Management of
TCP/IP-based internets.
3. RFC 1067: A Simple Network Management Protocol.
Натижада бу ҳужжатлар қайта нашр қилинди ва SNMP кейинги авлодини
белгилаш учун тўлдирилди: ўз навбатида қайта ишланган RFC 1155, 1156 и 1157.
Охир оқибат, 1991-йил майида SNMP протоколи биринчи версиясини тузиш
бўйича ишлар тугатилди ва бу қуйидаги ҳужжатлар тузилишида ўз аксини топди:
1. RFC 1155: (SIM) Structure and Identification of Management Information for
TCP/IP-based internets (Май, 1990)
- глобал тармоқ кўринишида бошқарув ҳабарлари структурасини
белгилайди.
Вақти вақти билан ўзгарадиган номларни аниқлаш синтаксисини
белгилайди.
2. RFC 1212: (MIB) Concise MIB (Management Information Base) Definitions
(Март, 1991)
- Вақти вақти билан ўзгарадиган номларни аниқлаш синтаксиси қисман
RFC 1155ни тўлдиради.
3. RFC 1213: (MIB-II) Management Information Base for Network Management
of TCP/IP-based internets: MIB-II (Март, 1991)
- TCP/IP тармоққа кирувчи статус ва статистика, конфигурация учун жавоб
берадиган даврий ўзгарадиган тизимлар рўйхатини ўз ичига олади.
4. RFC 1157: (SNMP) A Simple Network Management Protocol (Май, 1990)
- даврий ўзгарадиган тизимлар белгиланишини қабул қилиш ва янгилаш
учун бошқарув станцияси ва бошқарув объекти алмашинадиган хабарларни
белгилайди.
Конфигурациясида сезиларли ўзгаришлар бўлганда
тизим томонидан
юбориладиган trap (alarm) - хабарларни белгилайди.
Бугунги кунда SNMP турли тижорат, университет ва тадқиқот бирлашган
тармоқларини бошқариш энг машҳур протоколи ҳисобланади. SNMP билан
боғлиқ унинг стандартизацияси фаолияти етказиб берувчилар замонавий амалий
бошқарув дастурлари ишга туширилиши билан бир йўсинда давом этади. SNMP
нисбатан оддий протоколдир, бироқ, унинг характеристикалари тўплами
гетероген тармоқлар бошқарувида юзага келадиган
муаммоларни ечишда анча
кучли ҳисобланади.