|
Товар (маҳсулот ёки хизмат) турлари
|
bet | 5/7 | Sana | 11.10.2024 | Hajmi | 19,04 Mb. | | #274450 |
Bog'liq 7- mavzuga mustaqil ishТовар (маҳсулот ёки хизмат) турлари:
- ишлаб чиқаришга таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай эҳтиёжларни қондиради;
- бозордаги ҳозирги кунда мавжуд бўлган худди шу турдаги маҳсулот ёки хизматдан сизнинг махсулотингиз ёки хизматингиз қайси афзал томонлари бўйича ажралиб туради;
- таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимоя қилинган;
- таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматнинг нарҳлари қандай бўлиши мумкин ҳамда қанчалик рақобатга бардош беради;
- маҳсулот ёки хизматни сотиш натижасида қанчалик фойда нормасига эришиш мумкин.
Сотув бозори
- маҳсулот ёки хизматнинг асосий харидорлар (мижозлар)и кимлар бўлади;
- ҳозирги вақтда ҳамда келажакда сотув ҳажми қандай бўлиши мумкин;
- асосий рақобатчилар кимлар, уларнинг сотув ҳажми қанча, маркетинг стратегияси ва даромадлари қандай;
- рақобатчиларнинг маҳсулоти қандай, асосий тавсифномаси ҳамда сифат даражаси қандай;
- рақобатчилар маҳсулотлари ёки хизматларини қайси нархларда сотмоқдалар, уларнинг нарх сиёсатлари қандай.
Маркетинг стратегияси - бу фирма салоҳиятини ва имкониятларини таҳлил қилиш, мақсадларини аниқлаб олиш, маркетинг режасини ишлаб чиқиш, маркетинг чора-тадбирларини амалга ошириш ва уларни назорат қилиш жараёнидир , яъни:
- мақсадли бозорларни танлаб олиш;
- бозорга кириш услубларини танлаш (яъни: фақат ўз салоҳиятини қўллаш, бошқа фирмаларни сотиб олиш ёки улар билан ҳамкорлик қилган ҳолда);
- фирмани бозорга кириш вақтини танлаш (ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қувватларини ташкил этиш, мамлакат иқтисодиётидаги аҳвол, асосий рақобатчиларни бозордаги ўрни ва ҳ.к.)
- маркетинг элементларини танлаш (мижозга товар ёки хизмат, сотиш жойи, товарни ёки хизматни бозорга силжитиш ва нархлари орқали);
|
| |