|
Тошкент амалий фанлар университети 1-Босқич талабаси
|
bet | 6/7 | Sana | 11.10.2024 | Hajmi | 19,04 Mb. | | #274450 |
Bog'liq 7- mavzuga mustaqil ishМаркетинг режаси
Ишлаб чиқариш дастури
- маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқаришни қаерда ташкил этилади;
- янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимми ёки ҳаракатдаги корхона қувватларидан (қайта қуроллантириб) фойдаланиш мумкинми?
- режалаштирилаётган корхонада ишлаб чиқраишни оптимал ҳажми қандай бўлиши мумкин?
- оптимал қувватларга эришиш учун, қандай инвестициялар зарур?
- корхона хом-ашё, комплектлаштириш маҳсулотлари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан қандай таъминланади?
- қандай технология ва воситалардан фойдаланилади?
- корхона бошқа корхона билан кооперация усулида ишлайдими?
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
- режалаштирилаётган корхонанинг ташкилий чизмаси қандай бўлади;
- корхона кадрлар билан қанчалик таъминланган – мавжуд мутахассисларнинг рўйхати, уларнинг малакаси ҳамда иш тажрибаси;
- турли хил категориядаги ишловчиларни, социал имтиёзларни қўшган ҳолда иш ҳақи шакллари ҳамда даражаси қандай бўлади;
- корхонанинг технологик чизмаси қандай бўлади.
Корхонани ташкилий-режа шакли
- режалаштирилаётган корхонанинг мулк шакли ҳамда ҳуқуқий статуси қандай (хусусий корхона, кичик корхона, микрофирма, фермер хўжалиги, қўшма корхона ва ҳоказолар);
- корхонада потенциал инвестор қандай ҳуқуқларга эга бўлади (бошқаришда қатнашиши, акциялар пакетидаги ҳиссаси ва ҳоказолар);
- режалаштирилаётган корхонанинг хомийлари ёки инвесторлари кимлар (давлат ташкилотлари, банк, хусусий корхона ва бошқ);
- мавжуд хомий ёки инвесторлар учун қандай ҳуқуқлар берилган (бошқариш, молиявий назорат);
- ушбу мулк шаклидаги корхона қандай юридик ҳуқуқларга эгадир, потенциал инвестор, унга бериладиган ҳуқуқларга эга бўлиши учун қандай юридик ҳолатларни амалга ошириш керак ва бу эса миллий ҳамда жойдаги қонунлар бўйича қандай ҳуқуқий жавобгарликка олиб келади.
|
| |