|
бетгача
Бизнес-режа ишлаб чиқиш жараёнида биз қуйидагиларга эришамиз
|
bet | 4/7 | Sana | 11.10.2024 | Hajmi | 19,04 Mb. | | #274450 |
Bog'liq 7- mavzuga mustaqil ish50 бетгача
Бизнес-режа ишлаб чиқиш жараёнида биз қуйидагиларга эришамиз:
- биринчидан, бизнес-режани тузиш жараёнида, уни хар томонлама тахлил қилиш, ўзимиз бошлаётган ишни пухта билишга олиб келади;
- иккинчидан, бизнес-режа - бу сизнинг харакатларингизни тайёр режаси ва уни усталик билан қўллаш натижасида сиз ўз корхонангизни (фирмангизни) яхши бошкаришга хамда ўйлаган ишингизни муваффақиятли тугатишга ёрдамлашадиган ишчи қуроли сифатида хизмат қилади;
- учинчидан, сизнинг бизнес-режангиз, ўзингизни ғоянгизни бошқа кишиларга етказадиган энг яхши усулдир ва шу билан бирга молиявий фаолиятни режалаштириш асосидир.
3. Бизнес режанинг асосий бўлимлари ва уларнинг тавсифи
Резюме (Хулоса)
Корхона (фирма) ҳақида маьлумот
Товар ( маҳсулот ёки хизмат) турлари
Сотув бозори
Маркетинг стратегияси
Ишлаб чиқариш дастури
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Корхонанинг ташкилий-режа шакли
Молиявий режа
Лойиханинг рентабеллиги
Резюмеда (хулосада) жуда қисқа тарзда қуйидагилар ёритилади:
Лойиҳанинг мазмуни: унинг мақсади ва потенциал самарадорлиги
Маълум бир аниқ бозор шароитларида лойиҳани амалга ошириш мумкинлиги
Лойиҳани ким ва қандай амалга оширади
Лойиҳани молиялаштириш манбалари
Лойиҳани инвестициялашдан келадиган потенциал фойдалар: сотув ҳажми, ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари, фойда нормаси, инвестиция маблағларини қайтариш ҳамда харажатларни қоплаш вақти
Бизнес-режа резюме бўлимидан сўнг доимо корхона ҳақида маълумотлар келтирилади. Унда қуйидагилар ёритилади, яъни:
- корхонанинг ташкил этилган вақти
- фирма капиталининг структураси
- фирмага хизмат кўрсатаётган банк
- фирма раҳбарияти ҳақида маълумот
- фирманинг ташкилий-бошқарув тузилиши
- фирманинг имиджи (яъни – харидорлар (мижозлар)нинг фирма ҳақидаги фикри, фирманинг бошқа ҳудди шундай шаклдаги фирмалардан афзаллик томонлари, кимлар унинг товаридан ёки хизматидан фойдаланади, фирманинг савдо белгиси қаерларда маълум ва асосий харидорлар (мижозлари) кимлардан иборатлиги кўрсатилади.
|
| |