Кучланишни ростлаш. 2-расмдан кўриниб турибдики, юкламанинг ортиши
билан тугундаги кучланиш кўчкисигача сезиларли даражада камайиши мумкин.
Бундай ҳолда юклама шиналарида FACTS технологиясини ўрнатиш, юклама
шинасидаги кучланишни рухсат этилган қийматдан пасайишига йўл қўймайди.
2-расм. ЭУЛ нинг охирида кучланишнинг ростланиши(РҚМ-реактив қувват
манбаи)
Динамик турғунлик чегарасини ошириш. Агар ишлаб чиқариш қуввати
учун компенсатор томонидан реактив қувват чиқиши нолга тенг бўлиши шарти
билан танланса, у ҳолда кучланишни ушлаб туриш ва динамик барқарорлик
чегарасини ошириш учун FACTS қурилмасининг барча иш диапазонида зарур
компенсация таъминланади.
ЭЭТдаги тебранишларни сўндириш . Электр узатиш линиясининг индуктив
қаршилигининг бўйлама компенсацияси билан, кондансатор батареялари
сиғимининг резонансидан ва асосий частотадан паст частоталарда электр узатиш
линияси ва генераторнинг эквивалент қаршилигидан келиб чиқадиган субсинхрон
резонанс юзага келиши мумкин. Натижада пайдо бўлган тебранишлар амплитудаси
генераторлар синхронизмдан чиқиб кетгунча ортади. FACTS қурилмалари бу
пайтда субсинхрон резонансни самарали равишда сўндириш имконини беради.
Ўта кучланишларни чеклаш. Бир неча 1000 км узунликдаги узатиш
линияларида узгичлар билан жиҳозланган реакторлардан фойдаланиш заряд
қувватларни компенсациялашда керакли натижа бермайди.Шунтловчи реактор
кўринишида тайѐрланган FACTS қурилмасидан фойдаланиш электр узатиш
линиясининг охирида ўта кучланишни чеклаш имконини беради.
Юкламани симметриялаш .Электр тармоқларда носимметрик юклама
кучланиш мувозанатини, элементларнинг ортиқча юкланишини ва электр
U
МЕЖДУНАРОДНАЯ НАУЧНО-ТЕХНИЧЕСКАЯ КОНФЕРЕНЦИЯ
АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ ЦИФРОВИЗАЦИИ ЭЛЕКТРОМЕХАНИЧЕСКИХ И
ЭЛЕКТРОТЕХНОЛОГИЧЕСКИХ СИСТЕМ
135
машиналарида қўшимча исрофларни келтириб чиқаради.Кўндаланг реактив қувват
компенсаторидан фойдаланиш ЭЭТдаги юкламани симметриялайди ва cosφ ни
оширади. cosφ ѐки кучланишни бошқариш билан юкламани симметриялаш фақат
фазали реактив қувватни бошқариш имкониятига эга FACTS қурилмалари
ѐрдамида амалга оширилиши мумкин.