• ТРАНСФОРМАТОР ЧУЛҒАМЛАРИ
  • Трансформатор чўлғам турлари




    Download 4,14 Mb.
    bet4/6
    Sana05.12.2023
    Hajmi4,14 Mb.
    #111733
    1   2   3   4   5   6
    Bog'liq
    Transformatorlar(Madaminov Muhammadqodir)

    Трансформатор чўлғам турлари

    • Цилиндрик икки қатламли чўлғам
    • Уч фазали устунли концентрик чулғамли трансформатор. 1 - юқори кучланишли чулғам; 2 - паст кучланишли чулғам; 3 - устун (стержень); 4 - тўсин (ярмо).

    ТРАНСФОРМАТОР ЧУЛҒАМЛАРИ

    • Трансфоматорларнинг чулғамлари бир қанча талабларни қониқтириши шарт:
    • - чулғам учун ишлатиладиган миснинг камёблигини ҳисобга олиб, унинг ишлаб чиқарилишидаги харажатлари минимал ва трансформаторнинг ишлаш жараёнидаги фойдали иш коэффициенти мумкин қадар максимал бўлиши лозим;
    • - чулғамнинг иссиқлик ажратиш жараёни стандарт талабларини қондириши шарт, агар чулғам ҳарорати бу шартдан ошса, трансформаторнинг умри кескин қисқаради;
    • - трансформаторнинг бехосдан қисқа туташувидан ҳосил бўладиган электродинамик кучларнинг чулғамга таъсири аянчли бўлмаслиги лозим;
    • - кучланишнинг бехосдан ошиб кетишига чулғамнинг электрик ва механик бардошлик қобилияти мавжуд бўлиши шарт.
    • Бу талаблар кўпинча бир-бирига зиддир. Масалан, миснинг ҳаражати камайтирилса, чулғамдаги токнинг зичлиги ортиб, ундаги қувват исрофи ортади ва шу туфайли, ф.и.к. камаяди. Чулғамлар иссиқлик даражаси ошуви юқорироқ мўлжалда қилинса, трансформатор савлати (габарити) камаяди, зеро унинг умри қисқаради. Шунинг учун чулғамларнинг ҳозирги замон тузилишлари, айниқса юқори кучланишли трансформаторлар чулғамлари тузилиши, тажрибаларда текширилган узоқ муддатли изланиш ишларининг маҳсулидир.
    • МОЙЛИ ТРАНСФОРМАТОРНИНГ БОКИ
    • Ҳозирги замон кучли трансформаторларини совутиш учун уларнинг актив қисмлари, яъни магнит ўзак ва унга маҳкамланган чулғамлар, мойли бакка жойлаштирилади. Бунда чулғамлар ва магнит ўзак ўз ҳароратини ҳаракатланаётган (актив қисмни юваётган) мойга узатади. Мойнинг ҳаракати эса бакнинг ҳар еридаги мой ҳарорати фарқи натижасида ҳосил бўлади. Чунончи, қизиган мой юқорига ҳаракатланиб, унинг ўрнини махсус совутгичлардан келаётган совуқ мой эгаллайди. Совутгичларга эса қизиган мой келади, шу тариқа, мойнинг табиий циркуляцияси (берк контур бўйлаб ҳаракати) трансформаторнинг чулғамлари ва магнит ўзакларини табиий совутади.
    • Трансформаторнинг қуввати ошган сари, унинг совутиш шароитлари мушкуллашади.

    Download 4,14 Mb.
    1   2   3   4   5   6




    Download 4,14 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Трансформатор чўлғам турлари

    Download 4,14 Mb.