|
Трансформаторларнинг ишлаш принципи
|
bet | 5/6 | Sana | 05.12.2023 | Hajmi | 4,14 Mb. | | #111733 |
Bog'liq Transformatorlar(Madaminov Muhammadqodir) - Трансформациялаш коэффициенти транс-форматорлар назарияси ва уларни эксплуата-циясида кўп аҳамиятли ҳисобланади.
- Трансформаторнинг исталган режимини тавсифлаш учун чулғамларнинг э.ю.к. ва м.ю.к. мувозанат тенгламаларидан фойдаланилади.
- Магнит занжири учун Кирхгофнинг биринчи қонуни қўлланилади.
- Трансформаторнинг алмаштириш схемаси орқали трансформатор ишини аналитик ва график усуллар билан текшириш жараёни соддалашади.
- Трансформаторлар қуйидаги иш режимларида ишлайди:
- а) Салт ишлаш режими;
- б) Юклама режими;
- в) Қисқа туташув режими.
- Салт юриш (юксиз) режимида иккиламчи чулғамнинг токи нолга тенг, лекин бирламчи чулғамдаги ток нолга баравар бўлмайди. Иккиламчи чулғам узилган ҳолда бирламчи чулғамнинг токи салт юриш токи дейилади
- Салт (юксиз) ишлашнинг аҳамияти катта, чунки унинг ёрдамида тажриба усули билан трансформаторнинг муҳим қийматлари бўлмиш а) трансформациялаш коэффициенти; б) юксиз ишлаш токи ва в) юксиз ишлаш қувват исрофларини аниқлаш мумкин.
- Салт (юксиз) ишлаш вектор диаграммаси.
- Ток, кучланиш ва бошқа ўзгарувчиларни комплекс шаклида векторлар билан ифодалаш мумкинлиги трансформатор-ларни ҳисоблаш ва улар ишини тавсифлашда анча қулайликлар яратади.
- Трансформаторларнинг қисқа туташуви деб унинг шундай чекланган режимига айтиладики, бунда иккиламчи чулғам ўз-ўзига қисқа (R=0 бўлган ўтказгич билан) уланиб, бирламчи чулғамга u1 ўзгарувчан кучланиш уланади. Шу сабабли, иккиламчи чулғам кучланиши u2 = 0 бўлади. Қиска туташ режими, бу авария (шикаста) режим булиб, бунда ток номинал қийматга нисбатан 10-20 марта ошиб кетади.
- Трансформаторнинг юкли ишлаши, унинг бирламчи чулғами тармоққа, иккиламчи чулғами эса юкка ёки юк тармоғига уланганда содир бўлади ва иккиламчи чулғамдан i2 токи оқиб ўтиши билан характерланади.
|
| |