• 57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
  • 58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
  • Yxatga olindi № 2019 y




    Download 1,54 Mb.
    bet247/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    V БОБ. ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ
    57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
    58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
    59-модда. Ишга жойлашишга давлат йўли билан кўмаклашиш
    60-модда. Ишсиз деб эътироф этиш
    61-модда. Ишдан ва иш хақидан махрум бўлган шахслар учун мақбул келадиган иш
    62-модда. Таклиф қилинган мақбул келадиган ишни рад этиш
    63-модда. Мақбул келадиган деб ҳисобланмайдиган иш
    64-модда. Моддий мадад беришга оид кафолатлари
    65-модда. Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари
    66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
    67-модда. Меҳнат шартномаси алохида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлари
    68-модда. Ахолининг айрим тоифалари учун ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар
    69-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар
    70-модда. Иш билан таъминлаш сохасидаги қўшимча имтиёзлар
    71-модда. Ахолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириб бориш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
    57-модда. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
    Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди.
    Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.
    58-модда. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш кафолатлари
    Давлат:
    иш билан таъминлаш турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини;
    ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан ва меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишдан ҳимояланишни;
    мақбул келадиган иш танлаш ва ишга жойлашишга бепул ёрдам беришни;
    ҳар кимга касбга ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва иш билан таъминланиш шарт-шароитларида, меҳнатга ҳақ олишда, хизмат поғонасидан юқорилаб боришда тенг имкониятлар яратишни;
    янги касбга (мутахассисликка) бепул ўқитишни, маҳаллий меҳнат органларида ёки уларнинг йўлланмаси билан бошқа ўқув юртларида стипендия тўлаб малакасини оширишни;
    бошқа жойдаги ишга қабул қилинганда моддий харажатлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўлашни;
    ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш учун муддатли меҳнат шартномалари тузиш имкониятини кафолатлайди.
    Иш билан таъминлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шартлари ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишнинг кафолатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   331




    Download 1,54 Mb.