-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш




Download 1,54 Mb.
bet250/331
Sana06.06.2024
Hajmi1,54 Mb.
#260832
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   331
Bog'liq
Yxatga olindi ¹ 2019 y

66-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш,
тўхтатиб қўйиш ва унинг миқдорини камайтириш
қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;
ишсизлик нафақасини олувчи шахс пенсия ёшига етган тақдирда;
қарамогида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда; (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон қонунига мувофиқ
тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи
хат бошиларни бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи
ва тўққизинчи деб ҳисоблансин
ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда; (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ишсиз шахс суднинг ҳуқми билан қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган бўлса; (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса; (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ишсиз шахс вафот этган тақдирда.
қуйидаги ҳолларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб турилади:
ишсиз шахс қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, - стипендия олиб қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, - стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, - бундай ишларда иштирок этган даврида. (ЎзР 25.12.1998 й. 729-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
Ишсиз шахс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳаллий меҳнат органига келмаган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.
ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонунига мувофиқ
66-модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташланган
Ходим томонидан айбли ҳаракатлар содир этилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), ишсизлик нафақаси уч ойгача тўланмаслиги ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.

Download 1,54 Mb.
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   331




Download 1,54 Mb.

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш

Download 1,54 Mb.