• 85-модда. Дастлабки синов муддати
  • 86-модда. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши
  • 87-модда. Дастлабки синов натижаси
  • -модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов




    Download 1,54 Mb.
    bet258/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов
    Меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:
    ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;
    ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.
    Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.
    Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги қисм)
    85-модда. Дастлабки синов муддати
    Дастлабки синов муддати уч ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
    Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига киритилмайди.
    86-модда. Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат
    тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши
    Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади.
    Дастлабки синов даври меҳнат стажига киритилади.


    87-модда. Дастлабки синов натижаси
    Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин.
    Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат шартнома тарафларининг келишуви билан йўл қўйилади.
    Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ёки меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгилаб олинган огоҳлантириш муддати мобайнида ходим меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш тўғрисида берилган аризани қайтариб олишга ҳақлидир.
    Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.



    Download 1,54 Mb.
    1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов

    Download 1,54 Mb.