• 88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби
  • 89-модда. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи
  • -§. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ




    Download 1,54 Mb.
    bet259/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    3-§. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ
    88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тартиби
    89-модда. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи
    90-модда. Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи
    91-модда. Иш жойини ўзгартириш
    92-модда. Бошқа доимий ишга ўтказиш
    93-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказиш
    94-модда. Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
    95-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
    96-модда. Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш
    88-модда. Меҳнат шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг
    умумий тартиби
    Меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади.
    Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар киради.
    Техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади.
    Меҳнат шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви билан белгиланади.
    Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.
    Меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талаби билан меҳнат шартларини ўзгартиришга ушбу Кодекснинг 89 ва 90-моддаларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
    89-модда. Иш берувчининг ходим розилигисиз
    меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи
    Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.
    Иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартларини ўзгартириш хусусида корхонадаги ходимларнинг вакиллик органлари билан олдиндан маслаҳатлашиб олади.
    Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
    Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилиниши мумкин, бунда ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
    Кўпчилик ходимлар гуруҳи учун меҳнат шартлари ноқулай тарзда ўзгарган тақдирда, иш берувчи маҳаллий меҳнат органига бундай ўзгартиришларнинг сабаби ҳақида маълумот бериши шарт.
    Ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Низони кўриш вақтида иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -§. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ

    Download 1,54 Mb.