• 79-модда. қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида бирга хизмат қилишларини чеклаш
  • 80-модда. Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар
  • -модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний




    Download 1,54 Mb.
    bet256/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    78-модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний
    равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги
    Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
    қуйидагилар ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш деб ҳисобланади:
    ушбу Кодекс 6-моддасининг биринчи қисми талабларининг бузилиши;
    иш берувчи томонидан таклиф қилинган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
    иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномаси тузиши шарт бўлган шахсларни (белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахсларни; ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларни - тегишинча уларнинг ҳомиладорлиги ёки боласи борлигини важ қилиб) ишга қабул қилмаслик; (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
    қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар.
    Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Асослантирилган жавоб бериш ҳақидаги талабларни қондиришни рад этиш ходимнинг ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилишига тўсиқ бўлмайди.
    79-модда. қариндош-уруғларнинг давлат корхонасида
    бирга хизмат қилишларини чеклаш
    Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.
    Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланиши мумкин.
    80-модда. Ишга қабул қилиш
    вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар
    Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:
    паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшгача бўлган шахслар эса, - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;
    меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;
    ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;
    қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади.
    Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   252   253   254   255   256   257   258   259   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний

    Download 1,54 Mb.