|
-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга
|
bet | 253/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 y69-модда. Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга
сайланган ходимларни ишга жойлаштириш юзасидан қўшимча кафолатлар
Давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади.
70-модда. Иш билан таъминлаш соҳасидаги қўшимча имтиёзлар
қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларида иш билан таъминлаш соҳасида қўшимча имтиёзлар назарда тутилиши мумкин.
71-модда. Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириб бориш
ва уларни бузганлик учун жавобгарлик
Аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширишни давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари, касаба уюшмалари амалга оширадилар. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон қонуни таҳриридаги қисм)
Меҳнат қилишга мажбурлашда, шунингдек аҳолини ишга жойлаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
VI БОБ. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
§ 1. Умумий қоидалар (72-76 моддалар)
§ 2. Меҳнат ҳартномасини тузиш (77-87 моддалар)
§ 3. Меҳнат шартномасини ўзгартириш (88-96 моддалар)
§ 4. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши (97-113 моддалар)
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
72-модда. Меҳнат шартномасининг тушунчаси ва тарафлари
73-модда. Меҳнат шартномасининг мазмуни
74-модда. Меҳнат шартномасининг шакли
75-модда. Меҳнат шартномасининг муддати
76-модда. Иш берувчининг муддатли меҳнат шартномаси тузиш ҳуқуқини чеклаш
|
| |