• 119-модда. Тўлиқсиз иш вақти
  • 120-модда. Иш ҳафтасининг турлари. Иш вақти режими
  • 121-модда. Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасидаги ишнинг муддати
  • -модда. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар




    Download 1,54 Mb.
    bet273/331
    Sana06.06.2024
    Hajmi1,54 Mb.
    #260832
    1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   331
    Bog'liq
    Yxatga olindi ¹ 2019 y

    118-модда. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар
    учун иш вақтининг қисқартирилган муддати
    Юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
    119-модда. Тўлиқсиз иш вақти
    Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.
    Иш берувчи ушбу Кодексда (229-модда), шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт.
    Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
    120-модда. Иш ҳафтасининг турлари. Иш вақти режими
    Иш ҳафтасининг тури (икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси) ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, - ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.
    Ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
    121-модда. Байрам (ишланмайдиган)
    кунлари арафасидаги ишнинг муддати
    Байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

    Download 1,54 Mb.
    1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   331




    Download 1,54 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    -модда. Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар

    Download 1,54 Mb.