|
-модда. Кундалик дам олиш вақтининг муддати
|
bet | 276/331 | Sana | 06.06.2024 | Hajmi | 1,54 Mb. | | #260832 |
Bog'liq Yxatga olindi ¹ 2019 y128-модда. Кундалик дам олиш вақтининг муддати
Ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
129-модда. Дам олиш кунлари
Барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади.
Умумий дам олиш куни якшанбадир.
130-модда. Дам олиш кунларида
ишга жалб этишнинг чекланиши
Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.
Ходимларни улар дам оладиган кунлари ишга жалб этиш ушбу Кодекснинг 220-моддаси бешинчи қисмида ва 228, 245-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Дам олиш кунларида бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 157-моддасига биноан амалга оширилади.
131-модда. Байрам (ишланмайдиган) кунлари
қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунларидир:
1 январь - Янги йил;
8 март - Хотин-қизлар куни;
21 март - Наврўз байрами;
9 май - Хотира ва қадрлаш куни; (ЎзР 15.04.1999 й. 772-1-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
1 сентябрь - Мустақиллик куни;
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни; (ЎзР 27.12.1996 й. 367-I-сон қонуни таҳриридаги хат боши)
ЎзР 27.12.1996 й. 367-I-сон қонунига мувофиқ
еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хат бошилар
саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи деб ҳисоблансин
8 декабрь - Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
|
| |