|
Глоссарий
Авторитар технология
|
bet | 130/134 | Sana | 02.03.2022 | Hajmi | 492.48 Kb. | | #7753 |
Глоссарий
Авторитар технология – ўқув жараёнда педагог ягона субъект сифатид намоён бўлади, талабалар эса фақатгина «объект» вазифасини бажаради.
Адаптация – таълим жараёнини ўқувчи шахсига, турар жойи шароити, молиявий шароити, психологик ва физиологик хусусиятларига мослаштириш.
Agreement – талаба билан иккала олий таълим муассасининг ECTS координаталари орасида тайёрлаш мазмуни, ўқиш тартиби ва муддатлари, аттестация тадбирлари, ўқув режаларидаги фарқни бартараф этиш тартиблари ҳақида ўзаро келишувларини англатади.
Бакалавриат – ўрта махсус касб-ҳунар таълими негизида олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таняч олий таълим.
Баҳолаш – ўрганилган материални конкрет мақсад учун баҳолаш кўникмасини англатади.
Билим – бир бутунликни ташкил қилувчи қисмлар орасидаги уларнинг ички заруриятидан келиб чиққан боғлиқликдир. Билим кишидан кишига маълумот (ахборот) орқали ўтади.
Билиш – ўрганилган материални конкрет фактордан бошлаб бутун бир назариягача эсда сақлаш ва қайта тиклашни англатади.
Бошқариш – жараённи режалштирилган маромда амалга ошириш, ўқитиш мақсадларига эришиш дастурини рўёбга чиқариш учун хизмат қилади.
Давлат таълим стандартлари – меъёрий ҳужжат бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Дастур – ўқув предметининг мазмуни, уни таҳсил олувчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, тартиби, ахборот манбаларини ўзида мужассамлаштирувчи меъёрий ҳужжатдир.
Дидактика – грекча didaskien сўзидан олинган бўлиб, ўқитаман, ўқишни ўргатаман маъноларини англатади. Дидактика – бу ўқитиш назариясидир. Дидактика ўқитиш жараёнининг шакллари, методлари, тамойиллари, мазмуни, вазифаси ва мақсадларини ишлаб чиқади.
|
| |