• Кулонометрик анализ усули- системадан ўтаётган электр миқдори билан модда концентрацияси орасидаги боғланишга асосланган методдир.
  • 3.МАСС-СПЕКТРОМЕТРИЯ АНАЛИЗ УСУЛИ Масс-спектрометрия усули.
  • Потенциометрик анализ методи-аниқланиш керак бўлган модда эритмасига ботирилган 2 та электроднинг потенциалар айирмасини аниқлашга асосланган методдир




    Download 101,62 Kb.
    bet2/21
    Sana24.11.2023
    Hajmi101,62 Kb.
    #104606
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
    Bog'liq
    ANALITIK KIMYO22

    Потенциометрик анализ методи-аниқланиш керак бўлган модда эритмасига ботирилган 2 та электроднинг потенциалар айирмасини аниқлашга асосланган методдир.
    Кулонометрик анализ усули- системадан ўтаётган электр миқдори билан модда концентрацияси орасидаги боғланишга асосланган методдир.
    Исталган системадан 1Ғ ток ўтганда 1 г-экв мол модда электродларда оксидланади ёки қайтарилади. Буни биринчи марта Майкл Фарадей исботлаганКондуктометрик анализ методи- Системанинг электр ўтказувчанлиги билан модда концентрацияси орасидаги боғланишга асосланган. Электр кимёвий занжир.Электролитик жараён электронлар ташилишининг гетероген реакцияси сифатида қаралиши мумкин. Электронлар эритма – электрод чегарасида ташилади. Бундай гетероген системадаги реакциянинг тезлиги қуйидаги босқичларнинг тезлиги билан белгиланади: 1) реакцияга киришувчи модданинг қаттиқ сиртга томон диффузияси; 2) реакцияга киришадиган модданинг электрод сиртига ютилиши; 3) сирт юзасида электронларнинг ташилиши; 4) моддаларнинг сирт юзасидаги ва суюқ фазадаги ҳаракати; 5) реакция маҳсулотларининг сирт юзасидаги диффузияси ва ҳоказолар. Бу жараёнларнинг ҳаммаси электролитик бўғин (ячейка) да кузатилади. Электролитик бўғин икки хил бўлиб, улардан бири гальваник элемент, яъни ички кучланишга эга бўлган бўғиндир. Гальваник элемент таркибига кирувчи кимёвий моддалар орасида содир бўладиган реакциялар натижасида электр токи пайдо бўлади.
    3.МАСС-СПЕКТРОМЕТРИЯ АНАЛИЗ УСУЛИ
    Масс-спектрометрия усули.
    Масс-спектрометрия усулида текшириладиган модда буғ ҳолига ўтказилади ва ундан ионлар ҳосил қилинади. Ҳосил бўладиган ионлар кўпинча мусбат зарядли бўлади. Ионларни улар массасининг (m) зарядига (z) нисбати бўйича бир-биридан ажратиш мумкин. Ионнинг заряди бирга тенг бўлса, m/z қиймати унинг массасига тенг бўлади. Ушбу қиймат массанинг углерод бирлигидаги масса сони деб юритилади. Ажратилган ионлар m/z қийматларига кўра ион қабул этгич ёрдамида қайд қилинади, натижада тегишли спектр ҳосил бўлади. Спектрдаги сигналларнинг ўрни m/z қийматга, уларнинг интенсивлиги эса ионнинг частотасига тўғри келади. Бу сигналлар чўққилар деб аталади.
    Масс-спектрометрия усули буғсимон ҳолатга ўтадиган барча элемент ва моддаларни анализ қилиш учун ишлатилади. Анорганик бирикмалар ва элементлар анализи, кўпинча, моддалар таркибидаги изотопларни аниқлашга, органик моддалар анализи эса моддаларни идентификациялаш ва уларнинг структурасини аниқлашга қаратилади.
    Масс-спектрометрик анализ асослари. Текшириладиган модда молекулалари (ёки атомлари) тезлаштирилган электронлар дастаси билан бомбардимон қилинганда, улардан битта ёки иккита электрон уриб чиқарилади: М+е→М++2е; М+е→М2++3е ёки уларга электрон бирикади: М+е→М-. Бунинг натижасида молекуляр ионлар деб аталадиган ионлар ҳосил бўлади. Кўпинча, бомбардимон натижасида битта электрон уриб чиқарилади.
    Иккита электроннинг уриб чиқарилиш ҳоллари ҳам, оз бўлса-да, учрайди, лекин манфий зарядланган ионларнинг ҳосил бўлиши жуда кам (∼0,1 %) кузатилади. Кейинги йилларда манфий зарядланган ионларни аниқлаш учун электронни ушлаш масс-спектрометрия усули яратилди. Шуни ҳам айтиш керакки, анализ қилинадиган модда молекуласидан электрон уриб чиқаришга мўлжалланган электроннинг кинетик энергияси ҳеч бўлмаганда тегишли молекуланинг ионизация потенциалига тенг бўлиши керак. Бу қиймат кўпинча 8–15 эВ ни танкил этади.
    Иккита электроннинг уриб чиқарилиш ҳоллари ҳам, оз бўлса-да, учрайди, лекин манфий зарядланган ионларнинг ҳосил бўлиши жуда кам (∼0,1 %) кузатилади. Кейинги йилларда манфий зарядланган ионларни аниқлаш учун электронни ушлаш масс-спектрометрия усули яратилди. Шуни ҳам айтиш керакки, анализ қилинадиган модда молекуласидан электрон уриб чиқаришга мўлжалланган электроннинг кинетик энергияси ҳеч бўлмаганда тегишли молекуланинг ионизация потенциалига тенг бўлиши керак. Бу қиймат кўпинча 8–15 эВ ни танкил этади.

    Download 101,62 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




    Download 101,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Потенциометрик анализ методи-аниқланиш керак бўлган модда эритмасига ботирилган 2 та электроднинг потенциалар айирмасини аниқлашга асосланган методдир

    Download 101,62 Kb.