|
Потенциал аниқланаётган модда концентрацияси ва таркибига умуман боғлиқ бўлмаслиги
|
bet | 6/21 | Sana | 24.11.2023 | Hajmi | 101,62 Kb. | | #104606 |
Bog'liq ANALITIK KIMYO22Потенциал аниқланаётган модда концентрацияси ва таркибига умуман боғлиқ бўлмаслиги;
Тайёрлашга ўнғай бўлиши керак.
Солиштирма электродлар сифатида кўпинча тўйинган каломель электроди ва кумуш хлоридли электродлар ишлатилади.
//Hg2Cl2(тўйинган), KCl (тўйинган) /Hg-каломель электроди
//AgCl(тўйинган), KCl(тўйинган) /Ag-кумуш хлоридли электрод
Потенциометрик титрлаш- эритмага ботирилган электрод потенциалининг эриган модда миқдорига боғлиқ равишда ўзгаришига асосланган титрлаш.
Индикатор электрод-аниқланадиган модда концентрациясига қайтар таъсир этувчи электрод.
Солиштирма электрод-ўзи ботирилган эритманинг таркиби қандайлигидан қатъий назар ячейкадан оз миқдордаги ток ўтганда потенциали ўзгармайдиган электрод.
Катод- қайтарилиш жараёни борадиган электрод.
Анод- оксидланиш жараёни борадиган электрод.
7.Атом-абсорбцион анализ методи
Атом-спектроскопик методлар атом спектрларини ўрганишга асосланган бўлиб, бу методларда аниқланиши керак бўлган атомларнинг ультрабинафша ва кўзга кўринувчан нурларни ютиши ёки, аксинча, ўзидан чиқариши ўрганилади.
Атом спектроскопик методлар асосан иккига бўлинади:
1.Атом-абсорбцион спектроскопия
2.Алангали фотометрия
Атом спектрларининг ҳосил қилишиши маълум миқдордаги энергияни сарфлаб кимёвий бирикмани атомлар ҳолатига ўтказилади.
Физика курсидан маълумки, атомларнинг ютилиши ва чиқариш спектрлари, Фақат ўрганилаётган айни атомлар учун характерли бўлган дискрет чизиқлар тўпламидан иборат. Молекуляр спектрлар эса бир текис полосалардан иборат.
Атом-абсорбцион анализга халақит берувчи омиллар ҳам спектрал ва физик-кимёвий омилларга бўлинади. Спектрал халақит омиллари қаторига фоннинг чиқариш ва ютиш спектрларини киритиш мумкин. Моддани атомар газга айлантириш вақтида унинг бир қисми қўзғатилган ҳолатга ўтиши ва нур чиқариши мумкин. Оқибатда анализ қийинлашади. Бунинг олдини олиш учун фоннинг нурланиши компенсация қилинади. Фон нурланишини компенсациялаш учун механик ёки электрик модуляторлар ишлатилади. Нурланишни модуллаш схемаси чизмада тасвирланган. τ1 вақтда атомизатордаги атомар газ лампадан тушаётган ёруғлик билан нурлантирилади. Бунда жами интенсивлик – I+Io ўлчанади. τ2 вақт-да эса лампадан нур тушмайди ва фақат атомизатордаги нурланиш интенсивлиги ўлчанади. Модда қатламида ютилган нурнинг интенсивлиги ушбу қийматлар орасидаги фарқ билан ифодаланади
|
| |