• Буйруқ
  • 1-маъруза: Кириш. Visual Basic ни ўрнатиш ва ишлатиш




    Download 4.08 Mb.
    bet1/21
    Sana06.10.2023
    Hajmi4.08 Mb.
    #86853
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
    Bog'liq
    Vizual dasturlash
    AnufrienkoComb, 6-mustaqil ish, 13-mustaqil ish, 1-mustaqil ish, Kompyuterni tashkil etish, Reja Super kompyuterlar haqida tushuncha, Документ Microsoft Word, “Ilk qadam” davlat o‘quv dasturi-fayllar.org, 647137, tt, O‘zbekistonda psixologiya fanining rivojlanishi va hozirgi holati, Safarali Tarix fanidan slayd., 318. G‘ov — bu yo‘l, 6.Требование (приложение устава)





    Ўзбекистон Республикаси


    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    Наманган мухандислик-педагогика институти


    О. Жакбаров


    «Информатика ва ахборот технологиялари»
    кафедраси

    Визуал дастурлаш тиллари


    фанидан

    Муаммоли маърузалар матни


    Наманган-2006


    «Объектга мўлжалланган дастурлаш» фанидан тайёрланган ушбу муаммоли маърузалар матни 5521900 «Информатика ва ахборотлар технологияси» техник ва 5140900 «Информатика ва ахборотлар технологияси» касбий таълим йўналишлари бўйича таълим олаётган кундузги, махсус сиртқи бўлим талабаларига мўлжалланган бўлиб, НамМПИ илмий кенгашида тасдиқланган наъмунавий ўқув дастури асосида тузилди.


    Маърузалар матнида Visual Basic дастурлаш тилида дастурлаш, унинг турли имкониятлари хақида маълумотлар келтирилган.
    Маърузалар матнидан Visual Basic дастурлаш тилини мустақил ўрганувчилар, касб-хунар коллежлари ва академик лицейларнинг талабалари ҳамда ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.



    Муаллифлар:

    - «Информатика ва АТ» кафедраси катта ўқитувчиси О. Жакбаров



    Тақризчилар

    - «Информатика ва АТ» кафедраси мудири доц. С. Ирисқулов
    - «Информатика ва АТ» кафедраси катта ўқитувчиси М. Атаханов

    «Информатика ва АТ» кафедрасининг 2004 йил ____ даги №___ сонли йиғилишида мухокама қилинган ва маъқулланган.
    Маърузалар матни НамМПИ ўқув-услубий кенгашининг №___ сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган (рўйхат рақами №___)
    1-маъруза: Кириш. Visual Basic ни ўрнатиш ва ишлатиш

    Компьютер технологиялари ривожланиб бораётган айни пайтларда турли имкониятларга бой бўлган хамда ўзининг алохида ютуқлари билан ажралиб турувчи дастурлаш тиллари ишлаб чиқарилмоқда ва ишлаб чиқарилди. Дунёдаги кенг дастурчилар оммасида фойдаланилаётган дастурлаш тилларининг аксарияти Windows операцион системасида ишлайди.


    Жумладан Visual Basic дастурлаш тили хам айнан Windows операцион системасида ишлайди.
    Дастурлар тузиш сермашаққат жараён, лекин Visual Basic бу ишни сезиларли даражада соддалаштиради. Visual Basic нинг асосий ютуғи шундаки, у Microsoft Office дастурлар пакети ва Internet ресурслари билан ишлай олади. Visual Basic бир неча версиясида ишлаб чиқарилади:

    • Learning Edition – бошловчилар учун жуда мос бўлиб, Windows да ишловчи дастурлар тузиш учун зарур бўлган барча элементларни ўзида жамлаган;

    • Professional Edition – компилятор дастурлари ишини тезлаштирувчи ActiveХ қўшимча компонентларини ва маълумотлар базаларини бошқаришнинг кенгайтирилган воситаларини ўз ичига олади. Бу версия жиддий иловаларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган;

    • Enterprise Edition – кўп фойдаланувчили маълумотлар базаларига эга иловаларни ишлаб чиқишга имкогн беради ва иловаларни дастурчилар гуруҳлари ҳамкорликда ишлаб чиқиш воситаларини ўз ичига олади;

    • Visual Basic for Applications - Visual Basicнинг мазкур версияси Microsoft Office дастури таркибига киради. Агар сизда Office нинг тўлиқ версияси ёки бу пакетнинг исталган компоненти бўлса, у олда сизда Visual Basic нинг иловалар учун версияси ҳам бор бўлади.

    Одатда Visual Basic ни ўрнатувчи дастурлари тўплами компакт дискда жойлашган бўлади. Агар бу дастурлар тўплами компьютерда мавжуд бўлса, уни ўрнатиш учун setup.exe файлини ишга тушириш лозим. Компакт дискдан ўрнатиш учун дискни CD-ROM га қўйилиши билан ўрнатувчи дастур автоматик тарзда ишга тушади.
    Visual Basic ўрнатилаётган компьютер камида қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

    • 486 ёки Pentium типидаги процессор;

    • Windows операцион система;

    • Камида 16 Мбайт оператив хотира;

    • Винчестер 35 Мбайтдан юқори хажмли.

    Эслатма: Visual Basic ни ўрнатиш жараёнида барча актив дастурлар ишини якунлаш керак
    Дастурни ўрнатишда Setup дастури ўрнатиш вариантларини танлашни сўрайди:

    • typical – бунда setup дастури ўрнатиш учун зарур компонентларни ўзи танлайди;

    • Custom – керакли компонентлар дастурчи томонидан танлаб ўрнатилади;

    • Compact - Visual Basicни ишлаши учун минимал имкониятли қилиб ўрнатилади.

    Агар сиз Custom (Махсус) вариантини танламаган бўрсангиз, дастурни ўрнатиш автоматик тарзда давом этади.
    Агар Visual Basic нинг қайси компонентлари ўзингизга зарур эканлигини билмасангиз, у ҳолда Typical (Оддий) вариантини танлаш мақсадга мувофиқдир.





    Visual Basicнинг ўрнатиш вариантларини танлашда компьютернинг техник имкониятларига эътибор бериш керак, деб ўйлайсизми?

    Дастур ўрнатилганидан кейин у ишга тайёр ҳисобланади. Visual Basic ни ишга тушириш Windows нинг бошқа дастурлари сингари Пуск тугмасидан Программў бўлимига кирилади ва Visual Studio бўлимидан Visual Basic танланади, натижада экранда Visual Basic нинг ишчи мухити хосил бўлади. Visual Basic юкланишида экранда New Project (янги проект) мулоқот ойнаси ҳосил бўлади. Бу ерда янги проект учун шаблон танлаб олиш зарур ёки аввал яратилган проектни очиш керак. Бу ойна учта бўлимни ўз ичига олади:



    1. New - янги проект яратиш учун шаблонларни ўз ичига олади;

    2. Existing - аввал яратилган поректларни очиш имкониятини беради;

    3. Recent – охирги марта фойдаланилган проектлар рўйхатини ўзида сақлайди.

    Янги проектни яратиш учун New бўлимидан фойдаланилади. Унда қуйидаги проект шаблонларидан бирини танлаш мумкин:

    • standart EXE – стандарт бажарилувчи илова;

    • ActiveX EXE – ActiveX бажарилувчи илова;

    • ActiveX DLL – ActiveX динамик кутубхона;

    • ActiveX Control – ActiveX бошқарув элементи;

    • VB Application Wizard – илова устаси;

    • VB Wizard Manager – фойдаланувчи усталарини яратувчи уста;

    • Data Project – маълумотлар базасини бошқарувчи проект;

    • IIS Application –

    • Addin –

    • ActiveX Document DLL – ActiveX ҳужжатларининг динамик кутубхонаси;

    • ActiveX Document EXE – ActiveX ҳужжатларини бажарувчи иловалар

    • DHTML Application – динамик HTML-ҳужжатларда яратилувчи илова.

    Visual Basic нинг ишчи мухити Microsoft нинг бошқа дастурлари сингари график интерфейсга эга бўлиб, унинг кўриниш 1-расмда келтирилган.
    Ишчи мухит ўз таркибига қуйидагиларни олади:

    • бош меню;

    • стандарт ускуналар панели (standart);

    • бошқарув элементлар панели (General);

    • проект ойнаси (Project);

    • м
      еню тахрирчиси (Menu Editor);

    • хусусият ойнаси (Properties);

    • формалар макети ойнаси (Form Layout);

    • объектларни кўриш ойнаси (Object Browser);

    • кодларни тахрирлаш ойнаси.

    Бош менюнинг буйруқлари ёрдамида дастур формаси устида турли амалларни бажариш, айрим хоссаларини бериш, дастурни компьютер хотирасига сақлаш, дастурни ишга тушириш ва шунга ўхшаш кўплаб амалларни бажариш мумкин:

    Меню буйруқларининг асосийлари билан танишиб чиқамиз.
    File менюси:

    Буйруқ


    Download 4.08 Mb.
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




    Download 4.08 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    1-маъруза: Кириш. Visual Basic ни ўрнатиш ва ишлатиш

    Download 4.08 Mb.