Изоҳлар:
Халқаро бирликлар тизимини 1960 йили Ўлчовлар ва
тарозилар XI Бош
конференциясида қабул қилишда учта бирликлар синфи кирар эди: асосий, ҳосилавий ва
қўшимча (радиан ва стерадиан). ЎТБК радиан ва стерадиан бирлигини «қўшимча» деб
таснифлади, унинг асосий ёки ҳосилавий эканлиги туғрисидаги масалани очиқ қолдирди.
Бу бирликларнинг иккиланма тушунишни бартараф қилиш мақсадида Ўлчовлар ва
тарозилар халқаро комитети 1980 йил (1 - тавсия) қўшимча SI бирликлари синфини
ўлчамсиз ҳосилавий бирликлар синфи деб тушунишни қарор қилди, ЎТБК ҳосилавий SI
бирликлари учун ифодаларда уларни қўллаш ёки қўлланмасликни очиқ қолдирди. 1995
йил XX ЎТБК (8-қарор) SI дан қўшимча бирликлар
синфини олиб ташлашга, бошқа
ҳосилавий SI бирликлари учун ифодаларда қўлланиш ёки қўлланилмаслиги
мумкин
бўлган (заруриятга кўра) радиан ва стерадианни SI нинг ўлчамсиз ҳосилавий бирликлари
деб аташга қарор қилди.