international) халқаро тизими деб юритилади. Кейинги Бош конференцияларда SI тизимига
бир қатор ўзгартиришлар киритилган бўлиб, ҳозирги ҳолати ва бирликларга қўшимчалар
ва кўпайтиргичлар ҳақидаги маълумотлар 2.1- ва 2.2-жадвалларда келтирилган.
4. Бирликларни ва ўлчамларни белгилаш ва ёзиш қоидалари
1. Катталикларнинг бирликларини белгилаш ва ёзиш борасида
стандартлар асосида
меъёрланган тартиб ва қоидалар мавжуд. Бу қоидалар ва тартиблар ГОСТ 8.417-81 да
атрофлича ёритилган. 1. Кельвин температурасидан (белгиси Т) ташқари t=T-To ифода
билан аниқланувчи Цельсий температураси (белгиси t) қўлланилади, бу ерда таърифи
бўйича Т=273,15 К. Кельвин температураси кельвинлар билан Цельсий температураси –
Цельсий градуслари билан ифодаланади (халқаро ва ўзбекча белгиси °С). Ўлчови бўйича
Цельсий градуси кельвинга тенг. Цельсий градуси бу «кельвин» номи ўрнига
ишлатиладиган махсус ном.
2. Кельвин температураларининг айирмаси ёки оралиғи кельвинлар билан ифодаланади.
Цельсий температураларининг айирмаси ёки оралиғи кельвинлар билан ҳам, Цельсий
градуслари билан ҳам ифодалашга рухсат этилади.
3. Халқаро амалий температура белгисини 1990 йилги халқаро температура шкаласида
ифодалаш учун, агар уни термодинамик температурадан фарқлаш лозим бўлса, унда
термодинамик температура белгисига «90» индекси қўшиб ёзилади (масалан,
Т90 ёки
t90)
SI нинг ҳосилавий бирликлари SI нинг когерент ҳосилавий бирликларини ҳосил қилиш
қоидаларига мувофиқ келтириб чиқарилади. Ўлчовлар ва
тарозилар XVII Бош
конфернциясининг – ЎТБК (1983 й.) қарорларига мувофиқ узунлик бирлиги - метрни янги
таърифи бўйича, текис электромагнит тўлқинларининг вакуумда тарқалиш тезлигини
қиймати с0 - 299792458 m/s (аниқ) га тенг деб қабул қилинган. Бу тенгламага шунингдек
қиймати 8,854187817 10-12 F/m тенг деб қабул қилинган вакуумнинг электрик
доимийлиги ε0 киради.