• ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ
  • ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ




    Download 0.81 Mb.
    bet6/9
    Sana25.02.2023
    Hajmi0.81 Mb.
    #43492
    1   2   3   4   5   6   7   8   9
    Bog'liq
    #MA\'RUZA 11-12. Aхborot texnologiyalari va rivojlanish bosqichlari (1)
    zamonaviy menejment, Polimerli kompozit materiallari fizikasi.Umarov.A.V, 2-labaratoriya iwi Jumaqulov BObur, 3-mustaqil ishi , Good Vibes Good Life How Self Love Is the Key to Unlocking Your, @uzbgmat, 2-mavzu, Абдуллаев Н. Патофизиология, 21-Tursunov Zuhriddin, Sement, beton korroziyasi va undan saqlanish usullari, discussion essay, GULNOZABBX, Разметка, certificate antiplagit

    ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ

    XXI асрга зиёли инсон сифатида фақат ахборот технологияларини яхши билган тақдирда қадам қўйиш мумкин. Чунки инсонларнинг фаолияти ўз вақтида ахборотга эга бўлганлигига ва ундан фойдалана олганига боғлиқ. Барча соҳаларнинг замонавий мутахассиси ахборотлашган оқимларида эркин ҳаракатланиши учун ахборотни олишни, қайта ишлашни ва уни компьютерлар, телекоммуникациялар ва бошқа алоқа воситаларида фойдаланишни билиши зарур. Ахборотни жамиятнинг стратегик йўналишини, мамлакат ривожланиш даражасини аниқлайдиган ресурси сифатида тушуниш одатий ҳолга айланмоқда. Ахборотлашув жамиятни индустриал ривожланиш кўринишидан ахборотлашган кўринишига ўтишини таъминлайди. Ахборот бозори фойдаланувчиларга барча зарурий ахборот маҳсулотлари ва хизматларини тақдим этади. Уларнинг ишлаб чиқилиши эса ахборотлашган индустрияни таъминлайди.

    ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ

    XXI аср – замонавий тамаддунлар ривожланишининг ўзига хос босқичи ва шунга мос ҳолда жамият қиёфасининг ўзгариши даври бўлиб бормоқда. Ижтимоий ривожланишда билимнинг роли ошиб бораётганлиги янги модель – ахборот-коммуникация технологияларнинг кенг миқдорда йўлга қўйилишига асосланган билим жамияти пайдо бўлишига олиб келмоқда. Инсон ва унинг қизиқишлари энг устувор қадриятга айланди. Бу эса ижтимоий институтларнинг фаоллашувига, хусусий манфаат ва интилишларга эга бўлган эркин индивидларнинг мавжуд тизим билан алоқаси, ўзаро таъсири кучайишига, замонавий фуқаролик жамияти қиёфасини ва тизимини белгиловчи янги, бунёдкор жараёнларни рағбатлантирмоқда. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши бутун дунё ҳамжамиятида демократик давлатнинг асосий шартларидан бири деб тан олинган. Жамият сиёсий тизимининг, унинг ижтимоий институтларининг демократлашуви ахборот хизмати соҳасининг техник жиҳатдан ўсиши ва ривожланиши сабабли юз берди. Ахборот асри жаҳонда демократик ўзгаришларга зарурий шароит яратиб берди. Ишонч билан айтиш мумкинки, ахборот дунёни бошқаради. Бугунги кунда бу барчага маълум. Шу сабабли, фуқаролик жамиятини тўлақонли шаклланиши асосида глобал ахборотлашув ётади. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳар қандай жамиятнинг ахборотлашув даражаси унинг мавқеини, демократик тамойилларнинг нечоғлик амалда эканлигини белгилаб беради.


    Download 0.81 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Download 0.81 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНИШИДА АХБОРОТЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРНИ

    Download 0.81 Mb.